Саудия Арабистони ТИВ: қатл қилинган ан-Нимр – террорчи эди

© AP Photo / Vahid SalemiСаудия Арабистонида содир этилган қатлга қарши намойиш.
Саудия Арабистонида содир этилган қатлга қарши намойиш. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нимр ан-Нимр террорчиликни оқлаган, террорчиларни молиявий томондан қўллаб-қувватлаган. У шунингдек, террорчилик ҳужумларида ҳам шахсан иштирок этган, дейди Саудия Арабистони Ташқи ишлар бош вазири.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik, Алексей Богдановский. Саудия Арабистони Ташқи ишлар Бош вазири Одил ал-Жубайр қатл қилинган Нимр-ан-Нимр шиа имоми бўлган деган маълумотларни инкор этди, хабар қилади РИА Новости.

"Нимр ан-Нимр — террорчи бўлган. У дин тадқиқотчиси эмасди", — таъкидлади ал-Жубайр CNNга берган интервьюсида. Бош вазирнинг сўзларига қараганда, ан-Нимр "террорчиликни оқлаган, жангариларни ёллаш ва уларга молиявий ёрдам кўрсатиш сингари ишлар билан шуғулланган. У ҳужумларни режалаштирган ва амалга оширишда шахсан иштирок этган. Ан-Нимр амалга оширган террорчилик ҳужумлари оқибатида хавфсизлик хизмати ходимларининг бир қанчаси ҳалок бўлган".

Ал-Қоида террорчилик уюшмаси етакчиси Оймон аз-Завоҳирий. - Sputnik Ўзбекистон
"Ал-Қоида" раҳбари Саудия Арабистонига ҳужумга даъват қилмоқда

Шиа тарғиботчиси ан-Нимр Саудия Арабистонини бошқараётган суннийлар сулоласининг энг кўзга кўринган рақиби ва танқидчиси бўлган. Аммо, аксарият кузатувчиларнинг таъкидига қараганда, шайх ан-Нимр ҳеч қачон одамларни зўравонликка даъват қилмаган.

2012 йилда ҳибсга олинган шиа имоми, 2016 йилнинг январида қатл қилинди. Ан-Нимр қатли Эрон диний етакчиларининг кескин ғазабини келтирди. Натижада оммавий тартибсизликлар юзага келиб, Эрондаги Саудия Арабистони элчихонасига ҳужум уюштирилди. Бу воқеадан кейин Ар-Риёд Теҳрон билан дипломатик алоқаларни тўхтатди.

Янгиликлар лентаси
0