Stern: Су-35С қирувчиси – Туркиянинг даҳшатли туши

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСу-35С қирувчиси.
Су-35С қирувчиси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурияда Россия томонидан жойлаштирилган қурол-яроғлар рус давлатининг қудрати ва жанговар тайёргарлигини намойиш қилмоқда. Россия билан унча-мунча давлат баҳслаша олмаслиги аён бўлиб қолди, деб ёзади немис нашри.

ТОШКЕНТ, 3 фев – Sputnik. Суриядаги операциялар Россия ҳарбий техникасига дунё эътиборини жалб қилди, деб ёзади Stern нашри, РИА Новости хабари асосида.
Сал вақт олдин жанговар масалалар ечимини топиш учун супер тактик манёврларни амалга оширишга қодир Су-35С  қирувчилари Сурия давлати ҳудудига олиб кирилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Су-35С қирувчи самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Энг янги Су-35С қирувчи самолёти Сурияга олиб келинди

Россияга қарашли Су-35С – дунёнинг энг хавфли қирувчи самолёти саналади. Унинг конструкцияси СССР нинг энг қудратли ҳарбий технологияларм асосида ишлаб чиқилган. Самолёт ўтмишдоши — Совет давлатига оид Су-27 қирувчиси бўлган. Тўртинчи авлод қирувчиларининг энг зўр ҳамда бешинчи авлод қирувчиларининг асосий жиҳатларини ўзига сингдирган Су-35С қурол-аслаҳалар бозорига олиб чиқилди, деб хабар қилади нашр.

Учиш характеристикаси бўйича Су-35С ўз рақиблари, жумладан, Американинг F-22 Raptor қирувчисини ҳам ортда қолдиради.

Юқори жанговар хусусиятлари ва Ғарбдаги рақибларига нисбатан арзонлиги туфайли Су-35С қирувчисига жаҳон бозорида талаб ошиши мумкин, деб ёзади Stern. Шунингдек, мақола муаллифи таъкидига қараганда, Су-35С қирувчисининг Сурияга олиб кирилиши Су-24 можароси туфайли Кремл билан муносабатларни зиддийлаштирган Туркиянинг пайтавасига қурт тушириши аниқ.

Россия томонидан Сурияга олиб кирилган ҳарбий техникалар орасида Ҳаво Ҳужумидан Мудофаа тизими, айниқса, эътиборга моликдир. Уни енгишнинг деярли иложи йўқ. Шунингдек, С-400 зенит ракета комплекси ҳамда “Панцирь-С1” ракета-пушка комплексига қарши ҳам анча-мунча Ғарб қурол-яроғлари бас кела олмайди, деб ёзади нашр.

Янгиликлар лентаси
0