ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган" Яқин Шарқ давлатларига ўз "дўстлигини" ваъда қилмоқда. Душанба куни Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон ҳукумат раҳбарлари саммитидаги Обаманинг видеомурожаатида айнан шундай дейилди.
"Яқин шарқда инсон ҳуқуқларига риоя қилиб, ўз мамлакатини адолатли бошқарадиган ҳукумат раҳбарлари худди аввалгидек Америка юзида дўстга эга бўладилар”, — таъкидлади Обама. "Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мисолида кўришимиз мумкин, ҳукумат ўз фуқароларини руҳлантирмаган тақдирда, бу ҳолат мамлакатда нотинчлик ва можароларни юзага келтиради”, — қўшимча қилди у.
Уч кун давом этган саммитда 150 мамлакат ва халқаро ташкилотлардан 3 мингдан зиёд вакиллар иштирок этди. Халқаро йиғилишда келажакдаги бошқарув тамойиллари муҳокама қилинди.