Россияда интернет устидан назорат ўрнатилади

Oбуна бўлиш
Россия Алоқа вазирлиги интернетни давлат назорати остига олиш ҳақида қонун лойиҳаси ишлаб чиқди. Янги қонун Россияда жойлашган IP-адреслар давлат реестрини тузиб у ёрдамида интернетни назорат қилишни назарда тутган.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Россия интернет траффиги устидан давлат назорати ўрнатади. Бунинг учун Россияда жойлашган IP-адресларнинг давлат реестри тузилади ва интернет-траффигида автоматик равишда IP-адреслар текишириш имконини беради, деб хабар бермоқда РИА новости “Ведомости” газетасига асосан.

Молия бозори кўрсаткичлари - Sputnik Ўзбекистон
Давлат IT маҳсулотлари реестрига биринчи 30 дастур киритилмоқда

Янги қонунга биноан, барча чет эл билан боғланувчи алоқа каналлари назорат остида бўлади. Алоқа вазирлиги мобил алоқа операторларидан фақат давлат реестрига киритилган алоқа каналларидан фойдаланишни талаб қилади.

Ҳозир амал қилаётган “Алоқа ҳақида”, “Ахборот, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш ҳақида” қонунларга керакли ўзгаришлар киритилади. Ушбу ўзгаришлар ҳақида барча йирик интернет-компаниялари ва алоқа операторлари хабардор бўлган.  

“Ведомости” газетаси хабарига кўра, “ушбу ҳужжат президент 2014 йил кузида президент Владимир Путиннинг Хавфсизлик Кенгашидан кейинги буйруғини амалга ошириб, Россия интернетининг барқарор ишлаши ва керак бўлганда унинг автоном ишлаши, Фавқулодда ҳолатларда унинг чет эл интернетидан узиб қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди.”

Ушбу қонунни амалга ошириш айнан қайси ташкилот зиммасига юкланиши ҳали аниқ эмас, лекин аксарият операторлар фикрига кўра, “Россия ягона тармоғи” ташкил қилувчиси бу “Ростелеком” бўлиши эҳтимоли катта.

Янгиликлар лентаси
0