Дунёда

Кипр ТИВ: Ларнаки аэропортида операция якунланди

© REUTERS / Yiannis Kourtoglou Учувчи қўлга олинган самолёт кабинасидан чиқмоқда
Учувчи қўлга олинган самолёт кабинасидан чиқмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Бундан сал олдин номаълум шахс, портловчи қурилмани ишга туширишини маълум қилиб, Александрия – Қоҳира рейси бўйича парвозни амалга ошираётган самолётни мажбуран Кипрда қўндиришга мажбур қилгани ҳақида маълумот берган эдик. Ўзбекистон вақти билан 17:00да авиапират таслим бўлди ва ҳибсга олинди.

ТОШКЕНТ, 29 мар – Sputnik. Авиапират томонидан қўлга олинган ва Ларнаки аэропортида мажбуран қўнишни амалга оширган А320 лайнери билан боғлиқ операция ўз якунига етди, деб хабар қилмоқда Кипр ТИВ, РИА Новости хабарига кўра.

Европа парламенти президенти Мартин Шульц - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Кипр президенти: А320 самолётининг қўлга олиниши теракт эмас, "бу ишга аёл аралашган"

"Ҳаммаси якун топди. Ҳозирда Бош вазир баёноти тайёрланмоқда", — деб хабар берди вазирлик ходимаси.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон вақти билан 10:30да бортида 51 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзолари бўлган мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясига тегишли А-320 йўловчи самолёти номаълум кимса томонидан қўлга олинган эди. Босқинчи портловчи қурилмани ишга туширишини айтиб, пўписа қилгани учун самолёт Кипрнинг Ларнаки аэропортида мажбурий қўнишни амалга оширишга мажбур бўлган.

Самолёт мажбуран қўндирилгач, авиапират экипаж аъзоларини асир олган ҳолда, келиб чиқиши мисрлик бўлган аёллар ва болаларни самолётдан чиқариб юборган, ҳамда Кипр ҳукуматидан сиёсий бошпана талаб қила бошлаган.

Соат 17.00 да авиапират таслим бўлган ва ҳибсга олинган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала