Видео

Озарбайжон миллий мусиқа оркестри Pink Floyd қўшиғини ижро этди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Pink Floyd гуруҳи бас-гитарачиси Роджер Уотерс томонидан яратилган қўшиқ - Another Brick in the Wall (Девордаги ғиштлардан бири) - Pink Floyd гуруҳининг энг машҳур қўшиғидир.

Озарбайжон мусиқачилари миллий мусиқа асбоблари ёрдамида дунёда энг машҳур рок-гуруҳлардан бири бўлган Pink Floyd гуруҳининг қўшиғини ижро этди, Sputnik Озарбайжон хабарига асосан.

Эслатиб ўтамиз, Bizimkilər лойиҳасининг дастлабки вазифаси Озарбайжонга туристларни жалб қилишга қаратилган эди. Оркестр фаолияти Bizimkilər ("Бизникилар") лойиҳаси доирасида, 2012 йилдан бошланган бўлиб, унда дунёнинг машҳур хитлари Озарбайжон миллий мусиқа асбоблари ёрдамида, замонавий кўринишда ижро этилади. Ижрода Озарбайжон болалар хори ҳам иштириок этган. 

Қўшиқнинг асл нусхасига олинган клипни эса — бу ерда томоша қилинг.

 

Янгиликлар лентаси
0