Россияда олтита автомобил заводи ёпилиши мумкин

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтиш"Женерал Моторс" завод конвейери
Женерал Моторс завод конвейери - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу йил сотиладиган автомобиллар ҳажми 1,9 млн донани ташкил қилиши кутилмоқда. Экспертлар фикрига кўра, бунинг сабаби - нефт нархининг тушиб кетиши ва миллий валютанинг қадри пастлиги.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Россияда, талаб камлиги туфайли, учтадан олтитагача автомобиль ишлаб чиқариш заводлари ёпилиши мумкин, РИА Новости “Ведомости” хабарига асосан.

BCG консалтинг компанияси маълумотларига кўра, 2012 йилда Россияда автомобиль сотиш бўйича рекорд ўрнатилган эди. Ўшанда россияликлар 2,8  млн дона автомобиль сотиб олишган. Ундан кейинги йилларда эса автомобиль савдоси камайиб кетган эди. Бугун автомобиль заводлари етарлича буюртмалар олмаган ва тўхтаб қолмоқда.   

“Янги замонда, энг яхши стратегия <…> бозор қайта тикланишини кутиб ўтирмасдан, ишлатилмаган саноат қувватини қисқартириш ёки бошқа томонга йўналтириш керак”, — деб ҳисоблайди таҳлил муаллифларидан бири BCG катта ҳамкори Владислав Бутенко.

Олдинги башоратларга кўра, 2015 йилда 1,5 милион автомобилни ташкил қилган Россия автомобил бозори ҳажми 2020 йилларга келиб 3,5 – 4,5 миллионтага етиши керак эди. 

RAVON автомобил бренди тақдимоти - Sputnik Ўзбекистон
Россияда GM Uzbekistan автомобиллари савдоси 2 баравар камайди

Бу йилги савдо ҳажми 1,9 млн донани ташкил қилиши кутилмоқда. Экспертлар фикрига кўра, бунинг сабаби — нефт нархининг тушиб кетиши ва миллий валютанинг қадри пастлиги.

BCG фикрига кўра, ушбу инқироз Россияда узоқ муддали режаларга эга бўлмаган ишлаб чиқарувчилар, БРИК мамлакатларига автомобиль сотишни мўлжаллаган ва яқинда очилган авто заводлар фаолияти таҳдид остида қолмоқда.

Ўтган йили Узоқ Шарқ ҳудудида АҚШ GM компанияси SsangYong ва Toyota Land Cruiser Prado автомобиллари ишлаб чиқаришни тўхтатган эди.

Бу албатта BCG таҳлилчиларининг хусусий фикридир. "ВТБ Капитал" аналитики Владимир Беспалов бунга қўшилмайди. Эксперт фикрига кўра, яқин бир-икки йил ичида компаниялар ҳозирча ходимлар сонини ва бошқа харажатларни камайтириш йўлидан боради.

Россия байроғи куни - Sputnik Ўзбекистон
Россияда автомобиллар савдоси 20% га қисқарди

Россия Саноат вазирлиги ҳам BCG таҳлилчиларининг фикрини хомхаёл деб ҳисоблайди. Улар автомобил бозори қисқа муддат ичида қайта тикланиши мумкин ва мамлакат автосаноатни экспорт ҳисобидан сақлаб қолиш мумкин.

Hyundai Motor Manufacturing Rus компанияси вакиллари фикрига кўра, корхона тўлиқ қувват билан ишламоқда ва ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришни режалаштирмаган, лекин экспортни ривожлантириш режаси ҳам йўқ.

Янгиликлар лентаси
0