Дронлар ўзбек амалдорларига нега манзур бўлмай қолди?

Oбуна бўлиш
Sputnik мухбирлари учувчисиз парвоз қурилмалари ўзбек амалдорларига нима сабабдан манзур бўлмаганини аниқлашга ҳаракат қилдилар.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Шу кечаю кундузда Ўзбекистонда учувчисиз парвоз қурилмалари(дронлар) ҳақида ажойиб трагикомедия суратга олиш мумкин. Гап шундаки, ушбу қурилма гоҳ таъқиқ остига олинса, гоҳ ундан фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик белгилашга ҳаракат қилишмоқда, мана яқинда эса дронлардан фойдаланишга яна рухсат берилгани хабар қилинди. Sputnik мухбирлари учувчисиз парвоз қурилмалари амалдорларга нима сабабдан тинчлик бермай қўйганини аниқлашга ҳаракат қилдилар.

Экспертлар фикри

Аксарият экспертлар фикрича, учувчисиз парвоз қурилмаларидан фойдаланиш муаммолари аслида йўқ нарса. Чунки бундай қимматбаҳо қурилмани (нархи 2 минг доллар атрофида) фақатгина йирик кинокомпаниялар харид қилиш имконига эга. Учувчисиз парвоз қурилмаларининг Ўзбекистонда оммалашмагани боиси ҳам мана шунда.

Кулфатлар ўчоғи

Демак, техникага талаб йўғу, лекин ундан фойдаланишга таъқиқ бор. Нега?

Ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз.

2015-йил 1 январдан бошлаб, дронларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, сотиш ва фойдаланиш қонун орқали таъқиқланган эди. Ҳужжатларда дронлар "самолётлар ва оғирлиги 2 минг килограммдан ортиқ бўлган бошқа парвоз қурилмалари" сифатида таърифланган.

Хўш, бундай қарор қабул қилинишига нима сабаб бўлди? Эскпертлар бир овоздан, бу давлат чегарасида хавфсизлик кучайтирилиши сабабли юзага келганини таъкидлашмоқда.

Ҳали таъқиқ киритилмай туриб, номаълум учар аппаратлар Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтгани ҳолатлари аниқланган. Мисол учун, 2014 йил 16 декабрда Фарғона вилояти Сўх туманидаги чегарадан номаълум дрон учиб келгани кузатилган. Ўзбекистон ҳарбийлари сўзларига қараганда, қурилма оқ рангда бўлиб, унда ҳеч қандай бошқа белги қайд этилмаган. Дрон Ўзбекистон ҳудудига 7,5 км масофагача кириб келган, орқага, яъни, Қирғизистонга қараб қайтиб кетган.

Мутахассислар ҳанузгача ушбу учар жисм борасида турлича фикр билдиришади. Аммо бир нарса шубҳасиз — у шунчаки учар ўйинчоқ бўлмаган. Аксарият экспертларнинг сўзларига қараганда ўша номаълум жисм Қирғизистондан Ўзбекистонга гиёҳванд моддаларни олиб ўтиш билан шуғулланувчи контрабандистларга тегишли бўлиши мумкин. Чунки фақат улардагина қимматбаҳо парвоз аппаратларини харид қилиш имкони мавжуд.

Демак, қонун бўйича:

Ҳаво ҳудудидан, жумладан учувчисиз парвоз қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш 100 дан 200 гача минимал иш ҳақи миқдорида жарима тўлаш кўринишидаги маъмурий жавобгарлик ёки қоидабузарлик буюмларини мусодара қилиш билан 15 кунга ҳибсга олишга олиб келади.

Учувчисиз парвоз қурилмаси намойиши - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда учувчисиз парвоз қурилмаларидан фойдаланиш учун 10 йилга қамаш таклиф қилинди
Агар бу қоидабузарлик жарима тўлангандан кейин такроран содир этилган ёки ўз ортидан ўртача оғирликдаги жароҳат ёки оғир жароҳатга олиб келган бўлса, унда айбдор одам 2 йилгача ахлоқ-тузатиш ишлари ёки 3 ой ҳибсга олиниш кўринишидаги жиноий жавобгарликка тортилади.  
Одамнинг ўлимига олиб келган дронлар билан ҳаракатлар 3 йилгача ахлоқ-тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача эркинликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Қурбонлар, фожиа ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган ҳаракатлар 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этишга олиб келади.  
Ўзбекистонга дронларни олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш 2015 йил 1 январдан тақиқлаб қўйилган.

Ортга чекиниш

Бир томондан олиб қараганда, ва ниҳоят, муаммо ўз ечимини топди — дронлардан фойдаланиш таъқиқланди.

Аммо амалдорларимиз шундан кейин ҳам тинчланмади. Ўзбекистон ҳукумати май ойи ўрталарида яна дронлар мавзусига қайтди ва… учувчисиз парвоз қурилмаларидан фойдаланиш мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг махсус рухсатномасини олсангиз, марҳамат, дронларни харид қилиб улардан фойдаланишингиз мумкин.

Учувчисиз қурилма - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга учувчисиз қурилмаларни олиб киришга рухсат берилди
Экспертлар фикрича, бу қарор йирик телевизион компаниялар учун чиқарилган: очиқ ҳавода ўтказиладиган йирик давлат тадбирлари ва концертлар трансляциясини суратга оладиган компаниялар бундай қимматбаҳо ускунани харид қилиш имконига эга ахир.

Шунингдек, чет эл кинокомпаниялари ҳам бу рухсатномадан фойдаланишлари мумкин. Мисол учун, "Россия 1" телеканали томонидан суратга олинган "Ўзбекистон. Қумликлар марвариди" номли ҳужжатли фильмни қуш парвози баландлигида суратга олинган қадимий ёдгорликлар панорама кадрларисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Бундан ташқари, нефтчилар чўл ва бошқа узоқ ҳудудларда газўтказгичларни дронлар ёрдамида кузатишлари мумкин, Фавқулодда вазиятлар вазирилиги ходимлари эса бундай қурилмалар ёрдамида сел келиш хавфи бўлган туманларда мониторинг ўтказиш имконига эга.

Бир сўз билан айтганда, учувчисиз парвоз қурилмаларидан кенг фойдаланиш мумкин бўлган соҳалар жуда кўп. Ҳукумат қонунларда улардан фойдаланиш имконини берувчи туйнукларни қолдиргани эса, шубҳасиз, кишини қувонтиради.

Янгиликлар лентаси
0