Дунёда

Путин: Россия Туркия билан муносабатларни тиклашни хоҳлайди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишРоссия Президенти Владимир Путиннинг Грецияга сафари
Россия Президенти Владимир Путиннинг Грецияга сафари - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Владимир Путиннинг айтишича, “Су-24 можароси”га қарамай, Россия Туркия билан муносабатларни тиклашни хоҳлайди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. "Су-24 можароси"га қарамай, Россия Туркия билан муносабатларни тиклашни хоҳлайди, деди жума куни Россия президенти Владимир Путин Афинада чиқиши вақтида.

Путин Туркиянинг Россияга қарашли Су-24 самолётини уриб туширишини катта хато, деб ҳисоблайди - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Путин: “Улар нега бундай қилишганини фақат Оллоҳ билади”
Россия президенти, шунингдек, шу пайтга қадар Туркия томонидан ҳеч қандай тушунтиришлар келиб тушгани йўқ. "Биздан ҳеч ким узр сўрамади. Қолаверса, етказилган зарарни қоплаш ҳақида ҳам лом-мим дейилгани йўқ. Биз фақатгина улардан муносабатларни тиклашга тайёр эканликлари ҳақидаги таъкидларни эшитяпмиз, холос. Биз ҳам муносабатлар тикланиши тарафдоримиз. Аммо бу муносабатларни биз бузганимиз йўқ. Биз ўн йилликлар давомида Россия-Туркия муносабатлари ҳамкорлик ва дўстликнинг янги босқичига олиб чиқиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилган эдик. Ва шундай бўлди ҳам. Биз бу муносабатларни жуда ҳам қадрлар эдик. Нима учун бу можаро содир этилди, ҳозиргача ақлимга сиғдиролмайман", — деди Россия президенти.

"Туркия томон билан доимо алоқадамиз. Турли каналлардан уларнинг ҳамкорлари ўртага тушиб турибди. Улар биз айтадиган жавобни яхши билишади. Биз улардан аниқ ҳаракатни кутяпмиз. Ҳозирча улар жим", — деб таъкидлади Владимир Путин.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин шу ҳафтада Грецияга икки кунлик расмий сафар уюштирди. Грецияда у ўз ҳамкасби Прокопис Павлопулос ва Греция Бош вазири Алексис Ципрас билан учрашди.

Янгиликлар лентаси
0