Дунёда

Путин: Украина чорасиз қолиб, энди террор йўлига ўтди

Россия президенти Владимир Путин Қрим яриморолида Украина Мудофаа вазирлиги томонидан тайёрланган махсус жиноий гуруҳ содир этмоқчи бўлган қўпорувчилик ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Россия етакчиси рўй берган ҳолатни "аҳмоқона ва жиноий акция" деб атаб, айни дамда "норманд шаклида" учрашув ўтказиш бефойда эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. РИА Новости хабари асосида.

Федерал Хавфсизлик Хизмати терактнинг олдини олди

Куни кеча Россия ФХХ Қрим яриморолида юз бериши мумкин бўлган терактнинг олдини олди. Маълумотларга кўра, қўпорувчилик ишлари Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси томонидан тайёрланган.

Россия ва украина чегарасидаги Қрим ёзуви битилган стела - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Украина разведкачилари Қрим яриморолида теракт уюштирмоқчи бўлди
Терактлар Қрим яриморолининг энг муҳим инфратузилмаларида амалга оширилиши кўзда тутилган ва бундан мақсад сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш даврида яриморолдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқариш бўлган.

"Российская газета" нашри хабарига кўра, диверсантлар Симферополь-Ялта трассасини портлатмоқчи бўлган.

Бир гуруҳ жиноятчилар 7 августга ўтар кечаси Қрим яриморолининг Армянск туманида қўлга олинган. Бу ишда маҳаллий аҳолининг ҳушёрлиги катта фойда берган.

Жиноятчиларни қўлга олиш операцияси давомида бир ФХХ ходими ҳалок бўлган, яна бир россиялик ҳарбий Украина томонидан очилган ўт қурбонига айланган.

Тўқнашув жойида куч ишлатиш органи ходимлари Украина армияси махсус бўлинмасига тегишли қурол-аслаҳалар ҳамда 20 дона қўлбола бомбани топишган. Қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишда гумонланиб 7 нафар шахс ҳибсга олинган. Қрим яриморолида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Террорга ўтиш

Россия президенти Владимир Путин бўлиб ўтган ҳодисани "хавфли ўйин" деб атади ҳамда Украина вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишнинг ўрнига, энди террор йўлига ўтди, дея таъкидлади.

"Бир қарашдан бу аҳмоқона бир жиноий акция. Аҳмоқона деганимнинг боиси, Қрим яриморолида яшаб келаётган одамларга бу тарзда ижобий таъсир ўтказишнинг иложи йўқ, жиноий деганимнинг сабаби эса, бу хавфли ўйинда одамлар ҳалок бўлиши мумкин эди", — дея таъкидлади президент.

Владимир Путиннинг фикрича, бу ўйинни амалга оширишдан биргина мақсад Украина аҳолисини мамлакатдаги инқирозга учраган иқтисодий шароитдан, Киевни қўлга олиб, ўз халқини ўмаришда давом этаётган шахслардан имкон қадар чалғитиш.

Бефарқ бўлмаймиз

Путин икки ҳарбий ўлимига Россия кўз юммаслигини таъкидлади. "Бу каби ҳолатлар ёнидан бефарқ ўтмаймиз. албатта", — деди у. Россия етакчиси фуқаролар ҳамда инфратузилма объектлари хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилишини қўшимча қилди. "Бунинг учун жиддий қўшимча ва техник чоралар кўрилади, аммо бу ҳам ҳаммаси эмас", — деди Путин.

"Норманд шакли" бўйича зарба

Россия президенти фикрига кўра, бугунги кунда рўй берган воқеалардан сўнг, "норманд шакли"даги учрашувлардан ҳеч қандай наф йўқ.

БМТ Хавфсизлик кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россия БМТда Украинанинг Қрим ҳақидаги таклифига вето қўйди
Бугунги кунда Киев ҳукуматини қўллаб-қувватлаётганлар, улар келажакда нимани хоҳлашларини аниқ белгилаб олишлари лозим: уларнинг мижозлари келажакда ҳам бу каби фитналарни уюштиришда давом этишиними ёки вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишними?

Россия етакчиси Украина иттифоқдошлари, ва ниҳоят, Киев ҳукуматига босим ўтказиш учун аниқ чоралар кўришларига умид билдиришини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала