Назарбоев: Биз буюк инсондан айрилдик

Oбуна бўлиш
“Ишончим комил, ўзбекистонликларнинг кейинги авлоди, давлат раҳбарлари Ислом Каримов номини бир умр ёдда сақлайдилар. Унинг салмоқли мероси, давлат арбоби сифатидаги фаолияти натижалари авлодлар томонидан ўрганилади, амалга оширган ишлари эса ўзбек халқининг тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилади", деди Назарбоев.

ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди ва  Каримов қабрига гул қўйди, деб хабар беради Қозоғистон президентининг матбуот хизмати.

Назарбоев йиғилганларга юзланар экан, уларни узоқ йиллар давомида мустаҳкам дўстлик риштаси, ўзаро бир-бирини тушуниш ва қўллаб-қувватлаш туйғулари боғлаб келганини таъкидлади.

“Ишончим комил, ўзбекистонликларнинг кейинги авлоди, давлат раҳбарлари Ислом Каримов номини бир умр ёдда сақлайдилар. Унинг салмоқли мероси, давлат арбоби сифатидаги фаолияти натижалари авлодлар томонидан ўрганилади, амалга оширган ишлари эса ўзбек халқининг тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилади. У жаҳондаги таниқли етакчи давлат арбоби эди, халқ фаровонлиги, мамлакат ободлиги ва иқтисодиётининг равнақи унинг номи билан боғлиқ. Биз буюк инсондан айрилдик”, дея Назарбоевнинг сўзлари келтирилади хабарда.

Нурсултон Назарбоев шунингдек икки қардош давлат ўртасидаги тарихий ва стратегик алоқаларнинг мустаҳкамланишида Ўзбекистоннинг биринчи Президентининг беқиёс роли борлигини таъкидлади.

Қозоғистон президенти Самарқандга ташриф буюрди - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

“Қозоқ ва ўзбек хали доимо бир-бирларига елкадош бўлган. Биз Ислом Абдуғаниевич билан 1998 йилда Хожа Аҳмад Яссавий мавзолейи олдида абадий дўстлик шартномасини имзолаганмиз ва барча муносабатларимиз ана шу битимга асосланган. Қозоғистон ҳар доим ўзбек халқи билан ёнма-ён турган ва шундай бўлиб қолади, биз хурсандчиликни ҳам, қайғули дамларни ҳам бирга ўтказамиз”, деди Қозоғистон раҳбари.

 

© Пресс-служба президента республики КазахстанҚозоғистон президенти Самарқандга ташриф буюрди
Қозоғистон президенти Самарқандга ташриф буюрди - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон президенти Самарқандга ташриф буюрди

 

Нурсултон Назарбоев Ислом Каримов оиласи билан ҳам учрашди ва уларга Қозоғистон халқи ҳамда шахсан ўз номидан чуқур таъзия билдирди.

 

Янгиликлар лентаси
0