Ўзбекистонда дронлар рўйхатдан ўтказилади

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишУчувчисиз учар қурилма
Учувчисиз учар қурилма - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Низомда учувчисиз учиш қурилмаларининг таснифи ва уларга қўйиладиган талаблар батафсил берилган.

ТОШКЕНТ,14 сен — Sputnik. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

Учувчисиз учар қурилма - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Яна дронлар машмашаси - "учувчисиз" учиш хавфли!
Низомга кўра, фуқаро авиацияси учувчисиз учиш қурилмалари саноат корхонасида тайёрланган, ишлаб чиқарувчи заводнинг паспорти ёки унга тенглаштирилган ҳужжат (сифат сертификати, мувофиқлик сертификати)га эга бўлиши, максимал учиш оғирлиги 25 килограммдан ошмаслиги лозим. Учувчисиз учиш қурилмасига эга ҳар бир шахс Давлат авиация назорати томонидан қурилмадан фойдаланиш учун қурилма жиҳозланган радиоэлектрон воситаларни ишлатиш имконини берадиган рухсатнома олиши даркор.

Фуқаро авиацияси учувчисиз учиш қурилмасидан фойдаланишга рухсатнома олиш учун ариза берувчи Давлат авиация назорати қўмитасига учувчисиз учиш қурилмасидан фойдаланишга рухсат бериш сўраб ёзилган ариза, қурилмага эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, ишлаб чиқарувчи заводнинг паспорти ёки унга тенглаштирилган ҳужжат (сифат сертификати, мувофиқлик сертификати) нусхаси, учувчисиз учиш қурилмасидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқарувчи завод томонидан берилган ҳужжат (йўриқнома, техник кўрсаткичлар) нусхаси, аризачининг парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқномаси тақдим этилиши лозим.

Авиация назорати ариза ва ҳужжатларни 10 иш кунидан ошмаган муддат ичида кўриб чиқади ва учувчисиз учиш қурилмасининг техник ҳолатини баҳолайди. Ҳужжатлар кўриб чиқилгач ва учувчисиз учиш қурилмасининг техник ҳолати текширилганидан сўнг қўмита унинг фойдаланилишига рухсат беради ва фуқаро авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишга рухсатнома берилган қурилмалар рўйхатига киритади.

Рўйхатга олинган ҳар бир қурилма корпусига бешта рақамдан иборат қайд этиш рақами қўйилади.

Хорижий давлатларнинг учувчисиз учиш қурилмалари Ўзбекистон ҳудудида фақатгина Вазирлар Маҳкамаси рухсати билан учиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0