Ҳодисалар

Тошкентда тунда ноқонуний фаолият кўрсатаётган интернет клублар аниқланди

© Sputnik / Алексей Бойцов / Фотобанкка ўтишМактаб ўқувчилари компьютер клубида
Мактаб ўқувчилари компьютер клубида - Sputnik Ўзбекистон
Қарор талабларини бузган ва белгиланган вақтдан кейин фаолият юритганлиги аниқланган ушбу хўжалик субъектларига нисбатан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилди ва жиноят ишлари бўйича тегишли судларга юборилди

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимининг "Тошкент шаҳрида интернет тармоқлари ва компьютер орқали хизмат кўрсатувчи хўжалик субъектларининг фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, интернет кафе ва компьютер клублари соат 21:00 гача иш олиб бориши белгиланган.

Афсуски, ушбу қарор бажарилиши ўрганилганда, унинг талабларини бузиб келаётган хўжалик юритувчи субъектлар борлиги аниқланмоқда. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берган.

Хусусан, туманларда ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан 2016 йил 3—6 октябрь кунлари шаҳардаги 63 та интернет кафе ва компьютер клуб фаолияти ўрганилганда:

Миробод тумани, Фитрат кўчаси, 28-уйда жойлашган ZOIR-SIDDIQ BIZNES PLYUS МЧЖга қарашли Chicago компьютер клуби 3 октябрь, соат 23:00 да ва Миробод кўчаси, 27/9-уй, 1,2,3-хонадонларида жойлашган ART INTER TRAYD МЧЖга қарашли PRAYM TIME PLAYSTATION компьютер клуби 5 октябрь, соат 21:20 да;

Болалар компьютер ўйнамоқда - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда таъқиқланган компьютер ўйинлари рўйхати пайдо бўлди

Юнусобод тумани, 14-мавзеда жойлашган PLAYSTATION-3 компьютер клуби 3 октябрь, соат 23:00 да ва 11-мавзеда жойлашган GAME CLUB 3 октябрь, соат 23:30 да;

Яшнобод тумани, Усмон Носир кўчаси, 13-уйнинг ертўла қисмида жойлашган PLAYSTATION компьютер клуби 6 октябрь, соат 23:10 да;

Яккасарой тумани, Братислава кўчаси, 2-уйда жойлашган VOLCANO GAME МЧЖга қарашли ADRENALIN NET компьютер клуби 6 октябрь, соат 22:30 да;

Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчасида жойлашган RESPECT компьютер клуби 5 октябрь, соат 22:30 да фаолият юритаётганлиги аниқланди.

Қарор талабларини бузган ва белгиланган вақтдан кейин фаолият юритганлиги аниқланган ушбу хўжалик субъектларига нисбатан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилди ва жиноят ишлари бўйича тегишли судларга юборилди.

Ушбу йўналишдаги тунги рейдлар давом эттирилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала