Маданият

Ноябр ойи охирида Ўзбекистонда мода ҳафталиги бўлиб ўтади

© Studio Saaz PhotographyМодельер Лали Фозилова ижоди
Модельер Лали Фозилова ижоди - Sputnik Ўзбекистон
22-27 ноябр куни ўтказиладиган мода ҳафталигида Италия, Полша, Латвия, Хитой, Жанубий Корея, Кувайт каби давлатлардан мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 4 ноя — Sputnik. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида мазкур мода ҳафталиги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

Ўзбекистон либос дизайнерларининг ижод намуналари, нафис ва бетакрор миллий матоларимиз хорижий давлатларда ўтказилаётган мода намойишларида юксак эътиборга сазовор бўлмоқда. Мода ҳафталигида Италия, Полша, Латвия, Хитой, Жанубий Корея, Кувайт каби давлатлардан мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбек дизайнерлари яратган Just маркасидаги либослар. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбек дизайнерлари маҳаллий бозорлардан Туркия ва Хитой либосларини сиқиб чиқармоқчи
Ҳафталик доирасидаги тадбирлар қамрови кенг ва ранг-баранг. Ўзига хос мода марафони тарзидаги ушбу лойиҳа ўзбек миллий матолари ва анъанавий либосларига бағишланган тўқимачилик кўргазмаси билан очилади. Хорижлик мутахассислар иштирокида ўтказиладиган илмий-амалий анжуманда мода саноатига инноватсион технологияларни жорий этиш, "Люкч" тоифасидаги либосларни ишлаб чиқариш ва такомиллаштириш, ўзбек модасининг ривожланиш тенденциялари, мода бизнеси, бу борада одамлар эҳтиёж ва талаблари каби масалалар муҳокама этилади.

Ёш дизайнерлар намойиши мода соҳасида изланаётган йигит-қизлар учун ўз салоҳияти, илк ижодий қадамларини намойиш этиш учун қулай имконият бўлса, муаллифлик кўригида юртимиз ва хорижнинг моҳир дизайнерларининг энг яхши коллекцияларидан баҳраманд бўлиш мумкин. Ҳафталик тадбирларидаги коллекцияларни томошабинлар эътиборига ҳавола этишда юртимизнинг барча ҳудудларидан ёшлар иштирок этади.

Маҳаллий ва хорижий мода мутахассисларининг маҳорат сабоқларида ёш дизайнерларнинг дидини юксалтириш, кўркам либослар яратиш, уларни кенг омма эътиборига ҳавола этиш жараёнига тўғри ёндашувни шакллантириш каби жиҳатларга катта аҳамият қаратилади. Ҳафталик дастуридан ўрин олган Миллий либос фестивали мамлакатимиз дизайнерлик соҳасида изланаётган истеъдодларга бой эканини иштирокчиларига яна бир карра намоён этади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала