Ўзбекистон 2020 йилда ўз пахтасини тўлиқ қайта ишлайди

© AFP 2023 / NOAH SEELAMПахта хом ашёси
Пахта хом ашёси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукумат томонидан кўрилаётган махсус чоралар натижасида яқин 2-3 йил ичида тайёр пахта маҳсулотлари экспорти 2 баравар ошади.

ТОШКЕНТ, 1 фев – Sputnik. Мустақилликнинг илк дамлариданоқ Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда етиштирилаётган пахтани Ўзбекистон ичида қайта ишлашга қаратилган сиёсат олиб бормоқда, “Жаҳон” ахборот агентлиги хабарига асосан.

1991 пахта толасини қайта ишлаш ҳажми 7 % бўлса, 2016-йилда ушбу кўрсаткич 40 % ни ташкил қилди. Бугунги кунда Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини 50 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилмоқда. Сўнгги йилларда Бразилия, Чили, Хорватия, Нигерия каби узоқ мамлакатларга ҳам енгил саноат маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилди.

Янги қонун

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган «2017-2019-йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарори соҳада янги имкониятлар эшигини очди.

Пахта ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси очилди

Ушбу қонун 2020 йилга қадар Ўзбекистонда етиштирилган пахта толасини тўлиқ қайта ишлашни таъминлаш, тайёр саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва пахта маҳсулотлари экспорт салоҳиятини 2,7 баробардан кўпроққа оширишни назарда тутган, дейди “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи ўринбосари Санжар Тўхтаев. 

Экспертлар фикрига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон экспортининг 50% ни ип-калава маҳсулотлари ташкил қилмоқда. Тайёр маҳсулотлар эса – 47 %ни ташкил қилмоқда. Келажакда эса, хом-ашё маҳсулотлари ҳажмини босқичма-босқич камайтирилиб юқори қийматли тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар экспорти улуши 65,5 % га еткизиш режалаштирилган.

Ихтисослашган тўқимачилик мажмуалари

Янги дастур доирасида 2017-2020-йилларда соҳага 2,2 миллиард доллардан ортиқ маблағ (унинг деярли ярми хорижий инвестиция) жалб қилинади.

Инвестицион лойиҳалар тўрт босқичли тизим асосида пахта хом-ашёсини қайта ишлаб, ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаради. Бунинг учун махсус тўқимачилик комплекслари ва 27 мингдан ортиқ янги иш ўрнлари яратилади. Ушбу  соҳада 120та янги корхона ташкил этилади ва ўндан ортиқ мавжуд корхоналар модернизация қилинади

Тошкентда замонавий тўқимачилик технопарки қурилади.

Янги тўқимачилик мажмуалари иш ўринларига талаб кучли бўлган ҳудудларда жойлаштирилади. Масалан, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Шеробод туманлари, Сирдарёнинг Гулистон, Сайхунобод, Жиззахнинг Ғаллаорол, Жиззах, Қашқадарёнинг Яккабоғ, Шаҳрисабз, Наманганнинг Учқўрғон, Поп, Самарқанднинг Оқдарё, Ургут, Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли, Чимбой туманлари шулар сирасидандир.

Лойиҳаларда аввало ҳудудларда етиштирилаётган пахта толасини ўша жойнинг ўзида тўлиқ қайта ишлаб, юқори қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда ҳудуд аҳолисининг реал даромадларини ошириш учун хизмат қилади.

Янги услубда кредит жалб қилиш
Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун кредитлар бутунлай янги механизм асосида ажратилади. Тўқимачилик лойиҳаларини молиялаш учун тижорат банкларида махсус кредит линиялари очилиб,  жалб этаётган банклар ёки инвестиция компаниялари маблағлари лойиҳанинг 100 фоизи миқдорида

Россия ва Ўзбекистон байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Россия - Ўзбекистон тўқимачилик қўшма корхонаси ташкил қилинади
корхона низом капиталига айлантирилиши мумкин. Тижорат банкларига лойиҳаларни амалга ошириш муддатидаги инвестиция даврида ажратилган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизларни капитализация қилиш ҳамда уларда улушли иштироки бўйича чекловларни қўлламаслик ҳуқуқи берилмоқда.

Дастурнинг асосий жиҳатларидан яна бири, хорижий тажрибаларни ўзлаштирган ҳолда тўқимачилик корхоналарини ташкил қилиш, лойиҳалаштириш ва қурилишнинг янги тармоқ меъёрларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишдир. Ушбу меъёрлар қурилиш-монтаж ишлари харажатларининг камайишини ва маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланишни таъминлайди. Эндиликда пахта хомашёсини қайта ишлашни рағбатлантириш мақсадида олдин тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзлари 2020-йилнинг 1-январига қадар узайтирилди.

Солиқ имтиёзлари

Мазкур имтиёзлар қаторига даромад солиғи, мол-мулк солиғи, микрофирма ва кичик корхоналарни ягона солиқ, йўл жамғармасига ажратмалар тўлашдан озод қилиш, 40 фоиздан ортиқроқ маҳсулотни экспортга жўнатган тўқимачилик корхоналарини мулк солиғидан озод қилиш, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, юртимизда ишлаб чиқарилмайдиган хомашё ҳамда материалларни божхона тўловларидан озод этиш кабилар киритилган.

Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасига солиқ ва божхона имтиёзлари берилди
Ушбу имтиёзлардан самарали фойдаланиш эвазига иқтисод қилинган маблағлар янги қувватларни барпо этиш, зарур хомашё ва материалларни харид қилишга йўналтирилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2020-йилга бориб, пахта толасидан ишлаб чиқарилган ип-калава маҳаллий корхоналарда тўлиқ қайта ишланади. Натижада тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотлари экспортининг кескин қисқаришига ва ташқи бозорларга етказиб берилаётган тайёр маҳсулотлар ҳажмининг 2,1 баробарга ошишига эришилади.

Замонавий технологиялар асосида пахта толасини чуқур қайта ишлаш, ҳудудларда халқ истеъмоли моллари ҳамма турини ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши ички бозорни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилади.

Янгиликлар лентаси
0