Жамият

Ўзбекистонликлар қайси автомобилларни кўпроқ сотиб олишлари аниқланди

© СтрингерChevrolet Captiva
Chevrolet Captiva - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобиллар интернетдаги барча харидларнинг 56%ини ташкил этади

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистонликлар интернет орқали Chevrolet автомобилларини бошқа русумдаги автомобилларга нисбатан кўпроқ сотиб олишади, деган хулосага келишди 2016 йилги статистикани ўрганган OLX эълонлар хизмати аналитиклари.

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобиллар интернетдаги барча харидларнинг 56%ини ташкил этади. Бу русумдаги машиналарни онлайн орқали бир неча минг долларга топиш мумкин.

Иккинчи ўринни Россиянинг АвтоВАЗа заводи маҳсулотлари банд этди, улар OLX орқали амалга оширилган харидларнинг 16,5%ини ташкил қилган.

Учинчи ўрин Daewoo русумига насиб қилди. Мазкур бренд остидаги машиналар хариди ўн фоизга тенг.

GM Uzbekistan автомобил заводи - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
GM Uzbekistan автомбилларни онлайн сотади

Бешликка шунингдек, немисларнинг Mercedes ва Россиянинг ГАЗ автомашиналари ҳам кирди. 2016 йилда уларнинг савдодаги улуши 2%дан бўлган.

Ўнликни улуши 0,7дан 2%гача бўлган автомобиллар якунлайди. Улар орасида BMW ва "Москвич" юқорироқда жойлашган. Улардан кейинги ўринни Hyundai эгаллаган. Рўйхат охирида Nissan ва Toyota 0,8%дан улуш билан турибди.

Энг оммабоп модел Chevrolet Spark бўлди. У жами харидларнинг 16,6%ини ташкил қилган. Кейинги ўринда 12,9% улуш билан Lacetti турибди. Chevrolet Nexiaнинг улуши 10,1%га тўғри келган бўлса, Matiz ундан ярим фоизга ортда қолган. Cobalt ҳиссасига 7,4% харид тўғри келади. Олтинчи ўринда 4,4% билан Daewoo Matiz бормоқда, ундан кейинги ўринларни Chevrolet Captiva ва Daewoo Nexia 3,9% улуш билан эгаллаган. ВАЗ 2106 харидларнинг 3%ини ташкил қилди, жами харидларнинг қолган 40%и бошқа моделдаги автомобилларга тўғри келади.

© OLXOLX Ўзбекистондаги энг оммабоп автомобилларни эълон қилди
OLX назвал самые популярные автомобили в Узбекистане  - Sputnik Ўзбекистон
OLX Ўзбекистондаги энг оммабоп автомобилларни эълон қилди

OLXда энг арзон автомобил нархи икки миллион сўмдан бошланади. баъзида эса антиқа таклифлар ҳам учраб қолади. Масалан, тўлиқ таъмирдан чиқарилган қадимий "Чайка" учун 100 минг доллар сўрашган.

Озгина юрган Mercedes G55 йўлтанламасини 130 минг долларга беришади. Германиядан келтирилган Porsche Cayenne 95 минг, Panamera 88 минг доллар туради.

RAVON R2 - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ravon R2 Россияда энг кўп сотилган автомобил бўлди

Тезликни хуш кўрувчилар учун 60 минг долларга Maserati Ghibli сотилади. Машҳур Ford Mustang ҳам шу нархга тушади, эълон муаллифи машинани ер участкасига алмаштиришга ҳам тайёр.

2016 йилда OLXда сотилган энг қиммат машина эса 220 миллион сўм — 67,5 минг долларлик Audi Q7 бўлди.

OLX эълонлар хизмати (илгариги Torg.uz) 130 мингдан ортиқ таклифларни чоп этади ва ҳар ойда 80 мингдан ортиқ эълон қўшилади. OLX — дунёдаги етакчи бепул эълонлар майдони бўлиб, 40дан ортиқ мамлакатда фаолият кўрсатади. У Naspers глобал медиа ва рақамли компаниясига тегишли.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала