Жамият

Ўзбекистонликлар Туркиянинг энг яхши шифокорлари хизматларидан фойдаланишлари мумкин

Тошкентда Туркиянинг ACIBADEM халқаро клиникаси консультатив марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон аҳолиси жаҳонга машҳур экспертларнинг тиббий хизматларидан фойдаланиш ёки масофавий консультация олиш имконига эга бўлди

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ҳозирда ACIBADEM таркибида дунёнинг беш давлатида (Туркия, Болгария, Голландия, Македония, Ироқ) 21 замонавий кенг тармоқли клиника ва 17 амбулатория шифохоналари мавжуд. Ҳар йили 3,5 миллионга яқин бемор (уларнинг асосий қисмини хорижликлар ташкил қилади) мазкур клиникаларга мурожаат қилади.

ACIBADEM клиникаларининг барча тармоқлари янги тиббиёт технологиялари, замонавий инфратузилмалар билан таъминланган бўлиб, юқори халқаро стандарт асосида ишлайди. Профессионал шифокорлар жамоасидан ташкил топган клиника ходимлари барча тиббиёт йўналишлари, жумладан, онкология, нейрожарроҳлик, ортопедия, кардиология, гинекология ва бошқа соҳалардаги касалликларга аниқ ташхис қўйиш ва даволаш билан шуғулланади, деб ёзади nuz.uz.

Хирурги проводят операцию - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Хоразмда Россия тиббиёт марказлари филиаллари очилади

"Беморлар клиника шифокорлари билан онлайн мулоқот қилиб, ўз касаллик варақаси ва бошқа анализларни юбориши мумкин. Уларни кўздан кечиргач, шифокорлар даволаниш бўйича ўз хулоса ва маслаҳатларини тақдим этишади.

Агарда зарур деб топилса, марказ ходимлари беморни Туркияда стационар даволаш учун жўнатишга керак бўладиган барча ҳужжатларни тайёрлашга ёрдам беради. Бироқ биз авваламбор ўзбекистонликлар ўз юртида даво топишини энг устувор вазифа, деб ҳисоблаймиз", — дейди Тошкентдаги ACIBADEM халқаро клиникаси консультатив маркази вакили.

Келажакда малакали мутахассислардан иборат бўлган тиббиёт марказлари республиканинг бошқа вилоятларида, жумладан, Хоразм, Нукусда ҳам очилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала