Жамият

Ўзбекистонда март ойидан терминалсиз савдо қилиш тақиқланди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишТўлов терминали
Тўлов терминали - Sputnik Ўзбекистон
Шу йилнинг 1 мартидан Ўзбекистондаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча тадбиркорлик субъектларида терминаллар бўлиши мажбурий ҳисобланади. Бу Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорида белгилаб қўйилган

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 1 мартдан терминалсиз савдо қилиш ва пулли хизмат кўрсатиш тақиқланади.

Шу йилнинг 1 мартидан Ўзбекистондаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча тадбиркорлик субъектларида терминаллар бўлиши мажбурий ҳисобланади. Бу Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорида белгилаб қўйилган, деб хабар қилди кун.уз нашри.

Пластиковые карты Uzcard - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Uzcard овердрафт хизмати жорий қилмоқчи
Барча савдо нуқталарини терминаллар билан таъминлашни жадаллаштириш мақсадида терминаллар қисқа муддатда етказиб берилиб, тадбиркорлик субъекти ариза топширган кундан 3 кун ичида рўйхатдан ўтказилади.
Шунингдек, пластик карточкалар орқали тўлов қилмоқчи бўлган харидорларга юқори нархлар белгиланишига йирик миқдордаги жарималар белгиланади. Агарда чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари нақд ёки карта орқали ҳисоб-китоб қилиш шаклига қараб нархларни сунъий равишда оширса ёки туширса, бунинг учун энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жарима қўлланади.

Давлат солиқ қўмитасига 10 кун ичида чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида терминаллар мавжудлиги, назорат-касса машиналаридан фойдаланиш, талон ва чекларнинг берилиши, нақд пул тушумини тўлиқ ҳажмда топшириш масалалари, нархлар сунъий оширилмаётгани ёки туширилмаётгани бўйича текширувлар ўтказиш вазифаси юкланган.

Шу билан биргаликда бу шаклдаги текширувлар Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг махсус рухсатини талаб этувчи солиқ текшируви ҳисобланмайди.

Жамият
Пенсияни пластикка ўтказиш йўли билан ҳам олиш мумкин - Марказий Банк
Марказий банк терминалларни ижарага бериш ва улардан тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилиши механизмларини қайта кўриб чиқиш ҳамда янада қулай шароитларни яратиш топшириғини олган.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари истеъмол эҳтиёжлари ва ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантириш ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини ривожлантириш мақсадида Марказий банкка халқаро амалиётдан фойдаланиб, аҳолини пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда қисқа муддатли кредитлашнинг замонавий механизмларини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси топширилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала