Жамият

Россияда бепул таълим олмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига имтиҳон кунлари эълон қилинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишМ.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг бош биноси
М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг бош биноси - Sputnik Ўзбекистон
Россотрудничествонинг Тошкентдаги ваколатхонаси расмий сайтида Россия олий даргоҳларида таълим олиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун синов имтиҳонлари ўтказилиши эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Россия таълим ва маданияти маркази расмий сайтида жорий йил 9-10 март кунлари ўтказиладиган синов имтиҳонлари жадвали эълон қилинди.

МГУ Асосий бино - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон фуқаролари Россияда бепул ўқиш имконига эга бўлди
"9 мартдан 10 март санасига қадар Тошкент шаҳридаги Россия таълим ва маданияти марказида гуманитар (ижодий) йўналишлар бўйича тест синовлари ўтказилади", — дейилган эълонда.

Тест синовлари Россия олий ўқув даргоҳлари вакиллари иштирокида ўтказилиши таъкидланган.

Имтиҳонларга паспорт, ручка, калькулятор ва телефонсиз келиш сўралган.

"Ҳужжатлар тўплами тест синовлари якуни бўйича тайёрланади", — деб қўшимча қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг февра ойида Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Россий олий ўқув юртларида бепул ўқиш учун рўйхатга олиш бошланганини эълон қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала