Ҳодисалар

Колумбияда кучли сел келиши оқибатида 250 киши қурбон бўлди

Колумбиянинг Путумайо вилоятида келган кучли сел 250 кишининг умрига зомин бўлди, 400 киши жароҳатланди, 220 киши дараксиз йўқолди.

Қутқарув операциясини шахсан назорат қилиш учун, Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос, табиий офат юз берган Мокоа шаҳрига етиб келди. Мамлакат раҳбари Мокоа сел ювиб кетган шаҳар кўчаларида аҳоли билан мулоқотда бўлди.

Табиий офатга, узоқ давом этган ёмғир оқибатида Мокоа дарёсининг қирғоқдан чиқиб кетиши сабаб бўлган. 45 минг киши яшайдиган Мокоа шаҳри ҳозирча электр таъминотисиз қолмоқда. Табиий офатдан шаҳарнинг 17 тумани зарар кўрган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала