Сиёсат

Мирзиёев Россия билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги қонунга имзо чекди

© Sputnik / Михаил Мокрушин"Печора-2М" зенит ракета мажмуаси
Печора-2М зенит ракета мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон ва Россия шартнома доирасида ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни, жумладан қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ишлар, хизматлар, интеллектуал фаолият натижалари, уларга бўлган ҳуқуқларни ҳамда ҳарбий-техник соҳадаги маълумотни етказиб бериши мумкин

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш келишувини тасдиқлаш тўғрисидаги қонунга имзо чекди.

Бу ҳақдаги хабар душанба куни маҳаллий ОАВларида эълон қилинди.

Россия аскарининг янги кийими - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Россия Ҳукумати Ўзбекистон билан Ҳарбий-техник ҳамкорлик шартномасини тасдиқлади
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия Москвада 2016 йилнинг 29 ноябрь куни ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш ва 2017 йил учун мудофаа вазирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик Режаси тўғрисида битим имзолашганди.

Жорий йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Сенати ушбу битимни тасдиқлади.

Шартнома мақсади ҳарбий-техникавий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан иборат.

Томонлар шартнома доирасида ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни, жумладан қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ишлар, хизматлар, интеллектуал фаолият натижалари, уларга бўлган ҳуқуқларни ҳамда ҳарбий-техник соҳадаги маълумотни етказиб бериши мумкин.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ҳарбий сир: Мирзиёев Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбарига қандай топшириқ берди
Шунингдек томонлар қурол-яроғлар ҳамда ҳарбий техникага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ҳамда ҳарбий-техник ёрдамни кўрсатиш бўйича ишни амалга ошириш ниятидалар.

Ўзбекистон ва РФ шунингдек ҳарбий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, модернизация қилиш ва фойдаланиш бўйича қўшма корхона ҳамда ишлаб чиқаришни яратиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0