Усмонхон Алимов Бухорода "Олий мадраса" ташкил этилиши ҳақида хабар қилди

© David HoltМир Араб мадрасаси
Мир Араб мадрасаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов "Ҳилол-нашр" матбаа-нашриётига қилган ташрифи давомида қориларни етиштирадиган даргоҳларга эҳтиёж борлигини айтиб, "бу борада ҳам яхши ниятларимиз, режаларимиз бор", дея таъкидлаган

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов илк бор "Ҳилол-нашр" матбаа-нашриётига ташриф буюрдилар, деб хабар берилди Ўзбекистон Мусулмонлар идораси расмий сайтида.

Хабарда айтилишича, нашриётда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг севимли шогирди, "Ислом ота" жомеъ масжидининг имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг "Хатми Қуръонга марҳабо!" китоби ҳамда "Қуръон тартили" сабоқлари тақдимоти бўлиб ўтган.

Макка шаҳридаги зиёратчилар - Sputnik Ўзбекистон
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳаж сафарига имтиёзли равишда боришади
Тадбирда чиқиши давомида Усмонхон Алимов Бухородаги "Мир Араб" мадрасаси "Олий мадрасага айлантириши лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани ҳақида айтиб ўтган.

"Ҳозирда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг "Таҳфизул-Қуръон" бўлимида қорилар етишиб чиқмоқда ва юртимиздаги масжидларда ташкил қилинаётган хатми Қуръонларда фаол иштирок этмоқдалар. Бундай қориларни етиштирадиган даргоҳларга яна эҳтиёжимиз бор, иншооллоҳ, бу борада ҳам яхши ниятларимиз, режаларимиз бор. Жумладан, Президентимиз раҳбарлигида Бухородаги "Мир Араб" мадрасасини "Олий мадраса" қилиш лойиҳаси ишланяпти. Унда ҳам Маъҳаддаги каби "Таҳфизул Қуръон" кафедраси бўлиши режалаштириляпти. Бу ҳам яна бир Қуръон даргоҳи бўлади. Аллоҳ насиб қилса, яна кўплаб хайрли ишлар амалга ошади", — деб айтган муфтий.

Тақдимот якунида иштирокчиларга яна бир қувончли хабар етказилган.

Таъкидланишича, Ҳарамайн мактабаси билан келишувга мувофиқ, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг барча асарлари Мадинаи Мунавварада, Маккаи Мукаррама кутубхоналарига қўйиладиган бўлган.

Яъни бундан буён дунёнинг турли чеккаларидан ҳаж ва умра сафари ниятида икки ҳарамга борган ўзбекистонлик ҳожилар устоз китобларини ўз она тилларида ўқиб, улардаги илм-маърифатдан баҳраманд бўлишлари мумкин бўлади.

"Куни кеча китоб карвонининг биринчи қисми "Ўзбекистон почтаси" орқали Саудия Арабистонига жўнаб кетди", — дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0