Жамият

Ўзбекистон ва Хитой газ ва гидроэнергетика бўйича келишувлар имзолади

© Jason Lee/Pool Photo via APПодписание документов во время визита Шавката Мирзиёева в Китай
Подписание документов во время визита Шавката Мирзиёева в Китай - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи давомида табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома ҳамда газ-кимё ва гидроэнергетика лойиҳаларини молиялаштириш бўйича келишувлар имзоланди

TOШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ташриф доирасида имзоланган инвестицион келишув ва шартномаларнинг ҳажми 20 миллиард доллардан ошиб кетди, деб хабар қилди РИА Новости "Ўзбекистон" телеканалига асосланиб.

Председатель КНР Си Цзиньпин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Дастлабки натижа: Пекин ва Тошкент қайси соҳаларда ҳамкорлик қилади

Нефть-газ соҳасида умумий қиймати 5 миллиард долларликдан ортиқ 10та ҳужжат, хусусан, Ўзбекистондан Хитойга табиий газ етказиб бериш бўйича ўрта муддатли шартнома, Ўзбекистон жанубида сунъий ёқилғи ишлаб чиқариш заводини қуришни лойиҳалаштириш ҳақидаги келишув, ҳамда энергия тежамкорлигини ошириш бўйича лойиҳалар имзоланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги 300га яқин насос станцияларини модернизация қилиш ва гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича келишувлар имзоланди.

Илгарироқ ветеринария ва ўсимликлар инспекцияси карантини соҳасида Англашув меморандуми, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича Англашув меморандуми, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган идоралараро алмашинув ҳамкорлик режаси каби ҳужжатлар имзолангани маълум қилинганди.

Председатель КНР Си Цзиньпин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время церемонии приветствия в Пекине - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Си Цзиньпин: Ўзбекистон билан муносабатларда янги саҳифа очмоқдамиз

Ўзбекистон етакчисининг ташрифи 13 майга қадар давом этади, сўнгра Шавкат Мирзиёв 14-15 май кунлари ХХРда бўлиб ўтадиган "Бир камар — бир йўл" форумида иштирок этади.

Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон томонининг маълумотларига қараганда, 2016 йилда ўзаро товар алмашиш ҳажми 4,25 миллиард доллар, жумладан Ўзбекистон экспорти 2 миллиард долларни, импорти 2,25 миллиард долларни ташкил этган. Хитойнинг Ўзбекистон иқтисодиётидаги инвестициялари ҳажми 8 миллиард долларга етган — бу республикага хорижий инвестициялар киритилиши бўйича энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала