"Ўзбекнефтегаз" 12 минг ходимини ишдан бўшатади

© НХК УзбекнефтегазЗдание НХК Узбекнефтегаз
Здание НХК Узбекнефтегаз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ишдан бўшатилган ходимларнинг ишга жойлашишида кўмаклашиш вазифасини топширди

TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти нефть ва газ саноатининг бошқарув тизимини ривожлантириш борасидаги қарорга имзо чекди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Қарорга мувофиқ "Ўзбекнефтегаз"нинг таркибий бўлинмалари ва шўъба компанияларида 12 минг ходим ишдан бўшатилади. Давлат раҳбари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ишдан бўшатилган ходимларнинг ишга жойлашишида кўмаклашиш вазифасини топширди.

Нефтеперерабатывающее предприятие - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи замонавийлаштирилади

"Ўзбекнефтегаз" МХК, "Ўзнефтгазқазибчиқариш" АК, "Ўзтрансгаз" АК, "Ўзнефтмаҳсулот" АК ва "Ўзнефтгазмаш" АКнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилди. Эндиликда бу тузилмалар акциядорлик жамиятларига айлантирилади.

Бундан ташқари, "Ўзнефтгазқурилишинвест" АК тугатилди, "Ўзгеобурнефтгаз" АК "Ўзбурнефтгаз" акциядорлик жамиятига, "Ўзгазинжиниринг" МЧЖ эса "Нефтгазқурилиш" МЧЖга айлантирилди.

Шунингдек, давлат раҳбари "Ўзбекнефтегаз" таркибида ўзбек нефть-газ маҳсулотларини экспорт қилишга ихтисослашган "Нефтгазэкспорт" МЧЖни тузиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади.

"Ўзтрансгаз" минтақалараро унитар корхоналарининг 6 та базаси қошида 14 та газ таъминотининг ҳудудий филиаллари, "Ўзнефтмаҳсулот"нинг 23 та унитар корхоналари базаси қошида эса нефть маҳсулотларининг реализациясини амалга оширувчи 15 та МЧЖ шаклидаги минтақавий ташкилотлар ташкил этилади. Шу билан бирга туман ва шаҳар газ таъминоти филиалларининг туманлараро газ таъминоти участкалари, шунингдек, нефть маҳсулотларини сақлаш ва реализация қиладиган паст рентабелли объектлар сони оптималлаштирилади.

Участок магистрального газопровода - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда табиий газ танқислиги муаммоси бартараф этилади

"Ўзбекнефтгаз" олдига нефть ва газ саноати тизимини чуқур ўзгартиш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш, шунингдек, аҳолининг нефть ва газ маҳсулотларига бўлган иқтисодий эҳтиёжини қондириш вазифалари қўйилган.

"Ўзтрансгаз" АК зиммасига эса мамлакат истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини асосий газ қувурларининг транспорт тизимини ва газ тақсимоти тармоқларини такомиллаштириш орқали таъминлаш вазифаси юклатилди.

Бундан ташқари, айрим корхоналарни "Ўзбекнефтегаз" таркибидан чиқариш ва уларнинг ҳиссасини маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларга сотиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0