Жамият

Чернобиль ҳалокати оқибатида III гуруҳ ногиронлигини олганларга пенсия тўланади

© Sputnik / Андрей Александров / Фотобанкка ўтишЗона отчуждения
Зона отчуждения - Sputnik Ўзбекистон
Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди

TOШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди, деб хабар бермоқда nuz.uz.

Пожилые женщины в парке - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон пенсионерлари нафақа олишларини хорижда тасдиқлашлари мумкин

Низомга кўра, ногиронликнинг III гуруҳи белгиланган шахсларга, шу жумладан 2011 йил 1 январдан кейин такрорий тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг ногиронликнинг III гуруҳи белгиланган шахсларга ногиронлик пенсияси тўланмайди.

Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, эндиликда бу қоида Чернобиль ҳалокати оқибатида III гуруҳ ногиронлигини олган шахсларга татбиқ этилмайди.

Шундай қилиб, Чернобиль ҳалокати оқибатида III гуруҳ ногиронлигини олган шахслар пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлдилар, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала