Ўзбекистонликлар интернетда кўпроқ нималарни излашди?

© ТherunetСтуденты
Студенты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энг оммавий қидирув сўровлари мавзуларини иккита катта йўналишга ажратиш мумкин– бу мобил гажетлар ва автомобиллар

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. OLX мутахассислари томонидан Ўзбекистон аҳолиси сервис саҳифаларида кўпроқ қандай буюм ёки хизматларни излагани ўрганиб чиқилди, деб хабар қилди OLX матбуот хизмати.

“Ўзбектелеком” интернет нега тез арзонлашмаяпти деган саволга изоҳ берди

Энг оммавий қидирув сўровлари мавзуларини иккита катта йўналишга ажратиш мумкин- бу мобил гажетлар ва автомобиллар.

Смарфонларнинг маълум маркалари ва автомобил русумлари, қандай қурилма ёки операцион тизимдан киритилганидан қатъий назар, калит сўзларнинг ТОП-10 талигида аксарият ўринларни эгаллаб келмоқда. Шунингдек, улар барча платформалардан бериладиган сўровларнинг салмоқли улушини ташкил қилади.

Смартфонлар орасида бешинчи авлодидан бошлаб iPhone моделлари хали ҳам биринчилар қаторида. Бунда, iOS ва iPhone 4 смартфонлари ҳам қидирилганига қарамай, iPhone моделлари энг оммавий қидирув сўровларининг ўнталигига ҳам кирган.

"Олмали" гажетлардан кейинги ўринларни, қаттиқ ортда қолган ҳолда, Samsung, Nokia, Xiaomi, LG, Meizu va Huawei брендлари эгаллаган.
Chevrolet русумига тегишли моделлар, автомобиллар орасида энг оммавий моделлар сифатида тан олинган. Чунки барча топларнинг биринчи oринларини Spark модели эгаллаган.

Бунда Captiva модели iOS тизимидаги смартфонлар фойдаланувчилари орасида айниқса оммавий бўлган. Фақат ёзилиши билан фарқ қилган ҳолда, у "олмали" ТОП-10 таликка икки марта кирган.

Daewoo Matiz модели ҳам — Андроид тизимидаги қурилмалар орқали қидирув сўровларининг ўнталигига кирган. Бундан ташқари Ўзбекистон аҳолиси Spark, Malibu, Lacetti, Tico, Epica каби Chevrolet русумига тегишли бошқа моделларни ҳам қидирганлар.

Автомобиллар мавзусини давом эттирган ҳолда, энг оммавий қидирув сўровларида BMW, Mercedes, Isuzu, Niva VAZ каби автомобил ишлаб чиқарувчиларини, ҳамда Газел, КамАЗ ва МАN каби юк машиналари ишлаб чиқарувчиларини ҳам учратиш мумкин.

Динамика цен на интернет-услуги АК Узбектелеком - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар янада туширилди
Бунда Opel русумига тегишли Gentra модели алоҳида таъкидлаб ўтилган — бу моделни фойдаланувчилар ёзилиши бўйича ҳар хил вариантларда қидиришган. Бундан ташқари, Ўзбекистон аҳолиси трактор ва экскаватор каби техникани ҳам қидирган.

Нисбатан камроқ, аммо оммавий қидирув сўровлари рўйхатига киритилиши учун етарли даражада кузовнинг купе тури қидирилган. Аксарият ҳолларда "рул" калит сўзидан фойдаланилган.

Ўзбекистон аҳолиси иш ва ишчиларни OLX орқали у қадар кўп қидирмаган. Оммавий сўровларда фақат энага, ҳисобчи ва электрик каби аниқ касбларни учратиш мумкин. Бунда, массаж билан боғлиқ сўровлар оммавийлашган. Бу сўз сўровларнинг барча ТОП-10 талигига кирган.

Эслатиб ўтамиз, OLX — Ўзбекистонда биринчи рақамли эълонлар сервисидир. Электрон майдоннинг ўзбек базаси 120 мингдан ортиқ эълонларни ўз ичига олади ва ҳар ойда яна 80 мингдан зиёд эълонга кенгайиб бормоқда. SimilarWeb ма‘лумотларига кўра, OLX Ўзбекистоннинг энг оммавий сайтлар 10 талигига киради.

Янгиликлар лентаси
0