Жамият

Чирчиқда фото ва видео кузатув мосламалари ишга туширилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишКомплекс автофиксации нарушений ПДД
Комплекс автофиксации нарушений ПДД - Sputnik Ўзбекистон
Фото ва видео кузатув камералари Чирчиқ шаҳар марказий деҳқон бозори ҳудудида ҳамда А.Навоий кўчасида ўрнатилди

ТОШКЕНТ, 21 июл-Sputnik. Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қоидабузарликларни аниқлаш ва турли жиноятларни фош этиш мақсадида, Чирчиқ шаҳар марказий деҳқон бозори ҳудудида ҳамда А.Навоий кўчасида фото ва видео кузатув камералари ўрнатилди, деб хабар қилди Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Камера фиксации нарушений на дороге - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Самарқанд чорраҳаларида ҳам камералар ўрнатилади

Ушбу видеокузатув мосламаларининг ўрнатилиши натижасида автоуловни белгиланган тезликдан ошириш, светофорнинг қизил чироғидан ўтиш, тақиқловчи йўл чизиқларини босиб ўтиш каби қоидабузарликларнинг олди олинади.

Бу мосламалар шубҳали шахсларни аниқлаш ва автоулов олиб қочиш жиноятларини фош этишда самарали кўмак беради.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида йўл транспорт ҳодисаларни қайд этиш махсус фото ва видео кузатув тизими жорий этилиши натижасида йўл транспорт ходисалари 3 бараварга камайган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала