Жамият

Бош вазир шпаргалка билан қўлга тушган абитуриентга ТАТУга киришни маслаҳат берди

© Новости Узбекистана / М. ДжангировЭлектронная шпаргалка не помогла абитуриенту: Премьер-министр посоветовал ему поступать в ТУИТ
Электронная шпаргалка не помогла абитуриенту: Премьер-министр посоветовал ему поступать в ТУИТ - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тошкент давлат юридик университетига кириш учун ўтказилган имтиҳон пайтида тест синовларига шпаргалка билан киришган уринган абитуриент имтиҳондан четлатилди

TOШКЕНТ, 1 август — Sputnik. Абдулла Арипов бугун имтиҳонга электрон шпаргалка билан киришга уринган "ихтирочи" абитуриентга Тошкент ахборот технологиялари университетига киришни маслаҳат берди, деб ёзади nuz.uz.

Хабарга кўра, бугун Ўзэкспормарказ павильонларида Тошкент давлат юридик университетига кириш учун ўтказилган имтиҳон пайтида абитуриентлардан бири тест синовларига шпаргалка билан киришган уринган. У ўз қўли билан мўъжазгина электрон қурилма ясаган ва тест синовларидан икки кун олдин ҳожатхонага яшириб қўйган. Тест бошланиши билан у ҳожатга чиқиб келишга рухсат сўраган. У яшириб қўйган жойидан қурилмани олиб, имтиҳон бўлиб ўтаётган бинога қайтиб киришга уринган.

Имтиҳонга тайёргарлик - Sputnik Ўзбекистон
Абитуриентми ё жиноятчи: 1-август томошалари

Аммо унинг бу ҳийласи ўтмади. Қурилма фош этилди, "ихтирочи" эса имтиҳондан четлатилди.

Айтилишича, ўша вақтда бош вазир Абдулла Арипов тест синовлари қандай ўтаётганлиги билан танишиш учун келиб қолган. У электрон шпаргалкани қизиқиш билан кўздан кечирган, абитуриентнинг ихтирочилигини ҳазил аралаш баҳолаган ҳамда унга Тошкент ахборот технологиялари университетига киришни маслаҳат берган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. Абитуриентлар луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирса тест жараёнидан четлаштирилиши ҳақида огоҳлантирилганди.

Янгиликлар лентаси
0