Жамият

Очиқлик индекси: Солиқ қўмитаси етакчи, Фан ва технологиялар агентлиги охирги ўринда

© Sputnik / Руслан Кривобок / Фотобанкка ўтишГрафик состояния финансового рынка
График состояния финансового рынка - Sputnik Ўзбекистон
Очиқлик мониторинги талабларига кўра, энг кам мумкин бўлган қаноатлантирадиган кўрсаткич 75 баллни ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси 2017 йил 1 июл ҳолатига кўра давлат органлари очиқлиги рейтингида 96 балл билан биринчи ўринда жойлашди. Бунга Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши эълон қилган рейтингда гувоҳ бўлиш мумкин.

Рейтингни тузишда учта кўрсаткич: давлат органи фаолиятининг очиқлигини таъминлашга масъул бўлган субъектлар фаолияти, очиқликни таъминлашнинг аниқ усуллари самарадорлиги ва ахборотдан фойдаланувчиларнинг қаноатланганлик ҳолати ҳисобга олинади.

Ҳар бири 95 балл билан баҳоланган Марказий банк ва Адлия вазирлиги рўйхатда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

Налоги. Расчеты - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Давлат солиқ қўмитаси "очиқлик индекси" рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Рўйхатнинг охирги учлигига Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (32 балл, 50-ўрин), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (31,6 балл, 51-ўрин) ва Фан ва технологиялар Агентлиги (22 балл, 52-ўрин) жойлашган.

Очиқлик мониторинги талабларига кўра, энг кам мумкин бўлган қаноатлантирадиган кўрсаткич 75 баллни ташкил қилади.

Жамоатчилик кенгаши томонидан экспертлар иштирокида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш ишлари — "Очиқлик индекси" рейтинги ҳар йили икки маротаба — 1 январ ва 1 июл ҳолатига кўра эълон қилиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илк бор 2017 йил 1 январга бўлган ҳолатига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти "очиқлиги индекси"нинг рейтинги эълон қилинганди. Ўшанда ҳам рейтингнинг 1-поғонасида 97,5 балл билан Давлат солиқ қўмитаси қайд этилган, иккинчи ва учинчи ўринларни 96,33 балл билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Марказий банк банд этганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала