Парижда антиқа модалар кўргазмаси бўлиб ўтди

Oбуна бўлиш
Dwarf Fashion Show - Парижда ўтказиладиган антиқа модалар намойиши. Унда бўйи 130 см дан ошмайдиган моделлар иштирок этади. Тадбир ташкилотчиларининг мақсади мода саноатидаги дискриминацияни енгишдан иборат

"Мен мода индустриясида 10 йилдан бери фаолият юритаман, талаблар шу вақтгача ўзгармаган — моделлар узун бўйли ва озғин бўлишлари шарт", — деб айтган интервьюда тадбир ташкилотчиларидан бири Мириам Чалек.

Аёлнинг сўзларига кўра, кунларнинг бирида у бўйи туфайли болалар кийим дўконида ўзига либос танлашга мажбур бўлган аёлга ёрдам берган. Мириамнинг айтишича ўшанда харидор аёл бўйига ўлчами мос келадиган, бунинг устига ёшига яраша бўлган кийим топа олмай қийналаётганидан роса хуноб бўлган. Ўшанда Мириам ва унинг жамоаси бу ҳолатни ўзгартира оламиз, деган қарорга келишган.

Dwarf Fashion Show кўргазмаси олтинчи маротаба ўтказилди, илк марта тадбир 2014 йилда намойиш этилган.

Янгиликлар лентаси
0