Спорт

Континентал хоккей лигасида ўзбек клуби пайдо бўлиши мумкин

© Sputnik / СтрингерСтоличный хоккейный клуб "Бинокор"
Столичный хоккейный клуб Бинокор - Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирда КХЛда етти мамлакат – Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Латвия, Хитой, Финляндия ва Словакиядан 27 клуб қатнашади.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Тошкент хоккей клуби яқин икки мавсум ичида Континентал хоккей лигасида (КХЛ) пайдо бўлиши мумкин, деди вазиятдан хабардор манба "Р-Спорт" агентлигига.

Янги муз саройи - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Тошкентда хоккей ўйинлари ўтказиладиган замонавий муз саройи қурилади

Агентлик манбасининг айтишича, лига сафини келаси мавсум ёки 2019/20 мавсумда Тошкент жамоаси тўлдириши мумкин. Айни пайтда Ўзбекистон пойтахтида 12 минг томошабинга мўлжалланган "Ҳумо Арена" муз саройи қурилмоқда. Сарой қурилиши 2018 йил кузида якунланиши мўлжалланган.

"Ҳумо Арена" очилганидан сўнг "Бинокор" клуби КХЛ чемпионатида уй учрашувларини ўтказиши режалаштирилмоқда. Клубнинг лига таркибига кириши бевосита саройнинг фойдаланишга топширилиш муддатига боғлиқ. Клуб КХЛнинг ҳамкорларидан бири бўлган халқаро ERIELL нефт-сервис гуруҳи томонидан молиялаштирилиши мумкин. ERIELL Ўзбекистонда фаол иш олиб боради ва унинг эгалари КХЛда ўзбек клуби пайдо бўлишига қизиқиш билдирмоқда.

Ҳозирда КХЛда етти мамлакат – Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Латвия, Хитой, Финляндия ва Словакиядан 27 клуб қатнашади.

Хабар қилинишича, Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) конгрессида "Ҳумо Арена" тақдимоти бўлиб ўтган. Тақдимотда Ўзбекистон вакиллари сарой очилишига бағишлаб IIHF шафелиги остида хоккей турнири ўтказиш ташаббуси билан чиқишган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала