Ҳодисалар

Тошкентда "Нексия" йўловчиси ёнидан 3,5 килодан ортиқ марихуана чиқди

© Sputnik / Олег Ласточкин / Фотобанкка ўтишИзъятие марихуаны
Изъятие марихуаны - Sputnik Ўзбекистон
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Бектемир туманида машинани тўхтатишди ва хизмат ити ёрдамида текширишди

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Бектемир туманида жойлашган "Бектемир" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан кинология хизмат ити иштирокида "Нексия" русумли машина тўхтатилиб текширилди.

Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкентда гиёҳванд моддалар тайёрланган бангихона аниқланди

Унинг йўловчиси Бахтиёр Агзамовнинг ёнида оғирлиги 3 килограмм 656,4 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми "а" банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала