Ҳодисалар

АҚШ элчихонаси Мирзиёевга ташаббуси учун миннатдорлик билдирди

Илгарироқ Мирзиёев Нью-Йоркдаги теракт муносабати билан АҚШ президенти Дональд Трампга таъзия билдирган ҳамда Ўзбекистон томони ушбу ҳолат бзасидан тергов ишларида кўмак беришга тайёрлигини таъкидлаганди

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга қўллаб-қувватлови ва Нью-Йоркдаги террорчилик ҳаракати бўйича суриштирув ишларини олиб боришда Америка томонига кўмак бериш ташаббуси билан чиққанлиги учун миннатдорлик билдирди.

Фото подозреваемого в наезде на велосипедистов Сайфулло Саипова - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Нью-Йоркда одамлар умрига зомин бўлган Сайфулло Соипов ҳақида нималар маълум

"АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга қўллаб-қувватлови ва Нью-Йоркдаги террорчилик ҳаракати бўйича суриштирув ишларини олиб боришда кўмак бериш ташаббуси билан чиққанлиги учун миннатдорлик билдиради", — дейилади элчихонанинг Facebookдаги саҳифасида.

Илгарироқ Мирзиёев Нью-Йоркдаги теракт муносабати билан АҚШ президенти Дональд Трампга таъзия билдирган ҳамда Ўзбекистон томони ушбу ҳолат бзасидан тергов ишларида кўмак беришга тайёрлигини таъкидлаганди.

Сешанба куни Нью-Йорк марказида, Манхэттенда, кичик юк автомобили (пикап) велосипедчилар йўлагидан бир неча километр босиб ўтган ва мактаб автобусига бориб урилган. Оқибатда 8 киши қурбон бўлган ва 10дан ортиқ киши жароҳатланган. Нью-Йорк мэри Билл Де Блазио ушбу воқеани теракт деб атади.

АҚШ ОАВлари хабарига кўра, мазкур терактни содир этишда гумонланиб қўлга олинган шахс 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Сейфулло Соипов бўлиб чиққан. У АҚШга 2010 йилда грин карта орқали келган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала