Тошкент маҳаллаларида ўрнатилган камералар жиноятлар очилишига ёрдам бермоқда

© PixabayКамера видеонаблюдения
Камера видеонаблюдения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида 506 та маҳалла кузатув назорат камералари ва сигнализация тизими билан жиҳозланган

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Тошкент шаҳар аҳоли турар манзилларда "Хавфсиз шаҳар" лойиҳаси доирасида ўрнатилган видео кузатув камералари 50 фоиздан ортиқ жиноятларни очилишига ёрдам берди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Дорожное движение в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ҳайдовчилар 11 ой давомида деярли миллион марта қоида бузишди

ИИВ полковниги Даврон Азизовнинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрининг 506 та маҳаллаларида назорат камералари ўрнатилди. Бу қурилмалар ёзув маълумотлари тўғридан-тўғри милиция таянч пунктларига етказилади. Маҳалла фуқаролар йиғинлари аъзоларидан бўлган кўнгиллилар мониторлар орқали кўчаларда нималар юз бераётганини кузатиб боришади.

"Аҳоли истиқомат қиладиган уйлар кириш подъездлари, турар жой кўчалари, машина тураргоҳлар олдида ўрнатилган кузатув камералар содир этилган жиноятларни очилишига жуда катта ёрдам бермоқда. Барча келиб тушган ёзувлар архивланади ва махсус серверларда сақланади. Бу ҳуқуқ тартибот орган ходимларига исталган вақтда видео ёзувларни кўриш имкониятини беради", — деди суҳбатдош.

Комплекс автофиксации нарушений ПДД - Sputnik Ўзбекистон
Наманганда ЙҲҚ қайд этиш видео кузатув камералари ишга туширилди
Тошкентда аҳоли турар жойларда видео кузатув камераларини ўрнатиш лойиҳаси ўтган йили бошланди. Бу лойиҳа шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ташкиллаштирилди. Дастлаб бу мақсадлар учун уй-жой ширкатларининг маблағларидан фойдаланиш режалаштирилган эди, бироқ кейинчалик ушбу лойиҳа бюджет ҳисобидан молиялаштиришга қарор қилинди.

Пойтахтда камералар билан бирга сингнализациялар ва "Хавф тугмалари" ўрнатилган. Бундан олдин, ИИВ 2017 йил 2017 йил охиригача барча мактаблар, лицейлар ва коллежлар ушбу тугмалар билан жиҳозланиши маълум қилинганди. "Хавф тугмаси" тизими соатлик тўлови 1207 сўмни ташкил этади. Бугунги кунда ушбу хизматдан кассалар, банклар, кўнгилочар муассасалар томонидан самарали фойдаланилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0