Мирзиёев Филиппин президентига таъзия изҳор этди

© AFP 2023 / ROSLAN RAHMANПрезидент Филиппин Родриго Дутерте
Президент Филиппин Родриго Дутерте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, тропик довул туфайли юзага келган кўчкилар ва сув тошқинлари оқибатида Филиппин давлати жанубида 240 киши ҳалок бўлди

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Филиппин Республикасида вайронкор тошқин ва ер кўчиши юз бериб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат Президенти Родриго Дутертега таъзия изҳор этди, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Автомобильная дорога - Sputnik Ўзбекистон
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шторм ҳақида огоҳлантирди

Эслатиб ўтамиз, тропик довул туфайли юзага келган кўчкилар ва сув тошқинлари оқибатида Филиппин давлати жанубида 240 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда 25 декабр куни Manila Times нашри маҳаллий ҳукуматга таянган ҳолда хабар берди.

Нашр хабарига кўра, қутқарувчилар яна 100 дан зиёд бедарак йўқолганларни қидириш билан шуғулланмоқда.

Мамлакатнинг энг йирик ороли бўлмиш Минданонинг 52 минг нафарга яқин аҳолиси вақтинчалик бошпаналарда жон сақламоқда. Орол штормдан қаттиқ талафот кўрганлиги айтилган.

Янгиликлар лентаси
0