Жамият

Ўзбекистонда товарларни маркировка қилиш ягона тизими ишга тушади

© Sputnik / Борис Приходько / Фотобанкка ўтишВ торговом зале магазина.
В торговом зале магазина. - Sputnik Ўзбекистон
Янги тизим маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчидан дўкон растасигача олиб келиш тизимини назорат қилади ва сохта маҳсулот миқдорини камайтиради.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини босқичма-босқич маркировка қилишнинг ягона тизимини ишга тушириш режалаштирилган, деб ха бар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ҳукумат томонидан ишлаб чиқарилган янги қарор лойиҳасида, маҳсулотни ишлаб чиқарувчидан савдо растасигача бўлган йўлини назорат қилиш имконини беради ва сохта маҳсулот ҳажмини камайтиради.

Мясная продукция на прилавке - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Назорат хариди: Тошкент дўконларида сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари топилди

Маркировка қилиниши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатига сут, қаймоқ, йогурт, кефир, кофе чой, тайёр, гўшт, балиқ ва бошқа денгиз мавжудотларидан тайёрланган ярим тайёр ва консерва маҳсулотлари, осетр икраси,  қайта ишланган мева ва сабзавот маҳслуотлари, ёнғоқлар, зайтун, кунгабоқар ёғлари, алкогол ичимликлар ва бошқа бир қатор озиқ-овқатлар киритилган.

Ундан ташқари ушбу маркировка тизими фармацевтика саноати маҳсулотлари ва тамаки маҳсулотларига нисбатан ҳам қўлланилади.

Маркировка қилиниши шарт бўлган маҳсулотлар 2018 йилнинг биринчи октябрига қадар ишлаб чиқариган ёки импорт қилинган тақдирда, 2019 йилнинг 1 апрелига қадар сотишга рухсат берилади.

Гилос тўла ящиклар - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари учун экологик хавфсизлик белгиси киритди

Қонун лойиҳасида айтилишига кўра, ушбу маҳсулотлар рўйхати босқичма босқич кенгайтириб борилади. Келажакда ушбу рщйхатга киритиладиган маҳсулотлар, киритилган кунидан 180 кун давомида маркировкасиз сотилиши мумкин бўлади.

Белгиланган тартибда маркировка қилиш ишлаб чиқарувчилар ва импортёрлар зиммасига юкланади. Давлат томонидан ушбу қарор назорати Давлат божхона қўмитаси ва Давлат Солиқ инспекцияси зиммасига юкланади.

Янги маркировка тизими 2018 йилнинг охирига қадар киритилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала