Россияда газ баллони портлаши оқибатида беш нафар Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланди

© Sputnik / Павел ЛисицынМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва вилояти Ступино шаҳарчасида газ баллони портлаши оқибатида беш нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди. Улардан бири шифохонада вафот этди

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Москва вилоятида газ баллони портлашидан жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ФВВ матбуот-хизмати.

Медаль За спасение погибавших - Sputnik Ўзбекистон
Россияда Ўзбекистон фуқароси қаҳрамонона ҳаракати учун медалга тавсия этилди
Хабарга кўра, 9 феврал куни Тошкент вақти билан соат 6:55да Ўзбекистон ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказига Москва вилояти, Ступино шаҳарчаси Торбеево қишлоғидаги қушхонасида гўштни қайта ишлаш жараёнида газ баллонининг портлаш натижасида Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси куйиш жароҳатини олганлиги, кейинчалик улардан бири шифохонада вафот этганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази тезкор навбатчиси зудлик билан тегишли маълумотларни Ўзбекистон Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлариги ҳамда Ўзбекистоннинг Росиядаги элчихонаси вакилларига етказди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ишчи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси Ступино шаҳар шифохонасидан Москва шаҳридаги А.В.Вишневский номли хирургия институти ва Н.В.Склифосовский номли илмий-тадқиқот институтига жойлаштирилган.

2018 йил 14 феврал куни эрталаб А.Қаршиевнинг жасади Москва шаҳридан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" орқали Тошкент шаҳрига келтирилган ва айни пайтда Самарқанд вилояти Ургут туманидаги қариндошларига дафн қилиш учун топширилган.

Янгиликлар лентаси
0