Иқтисод

Ўзбекистонда 22та олтин конлари ўзлаштирилади

© Sputnik / Владимир Пирогов / Фотобанкка ўтишЗолотоносный рудник
Золотоносный рудник - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Жумладан 25 турдаги фойдали қазилмалар заҳираларини кўпайтириш ва геология-қидирув ишларини тезлаштириш ҳисобига 50та 3 янги конларни саноатда ўзлаштиришга тайёрлаш режалаштирилган. Шундан 22 таси олтин, 3 та уран, 2 рангли металлар ва ҳар хил норуда фойдали қазилмалар

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича дунёнинг кучли 10лик давлатлари рўйхатига кирувчи Ўзбекистонда 2018-2019 йилларда 22 та янги олтин конлари ўзлаштирилади, бу ҳақда 21 феврал куни Миллий матбуот-марказида ўтказилган брифингда маълум қилинди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Горно-обогатительный комбинат - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Россия компанияси Ўзбекистонда мис ва олтин қидирув ишларини бажаради
Брифингда таъкидландики, уч ой муддатда "Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш", ""Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог" фахрий унвонини таъсис этиш" тўғрисидаги қонунлар ишлаб чиқилади ва тасдиқлашга киритилади.

Шунингдек "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги қонунга Давлат геология қўмитасининг соҳадаги ўрни ва масъулиятини ошириш, инвестициявий фаолиятни рағбатлантириш бўйича тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Ўзбекистон президентининг 2018 йил 22 январдаги "2018-2019 йилларда минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури" тўғрисидаги қарорида соҳани модернизация қилиш ҳисобига кон-металлургия комбинатлари хом ашё заҳираларини кўпайтириш билан бир қаторда ер ости сувлари заҳираларини кескин ошириш, янги конларни тезкор аниқлаш чоралари кўзда тутилган.

Жумладан 25 турдаги фойдали қазилмалар заҳираларини кўпайтириш ва геология-қидирув ишларини тезлаштириш ҳисобига 50та янги конларни саноатда ўзлаштиришга тайёрлаш режалаштирилган. Шундан 22 таси олтин, 3 та уран, 2 рангли металлар ва ҳар хил норуда фойдали қазилмалар.

Производство золота - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Шароф Рашидовни авантюристга чиқарган ғоя: Ўзбекистонда олтин конининг вужудга келиши
20 таси ер ости сувлари конларини топиш ҳисобига 6 та вилоятдаги 2 та шаҳар, 12 та посёлка ва 220 та қишлоқ аҳоли пунктлари (1,34 млн киши) сув манбаси билан таъминланади.

Дастур билан 2 йил мобайнида 785 та янги замонавий техника харид қилиниб ишга туширилиши режалаштирилган (48,1 млн.доллар), шундан 66 та бурғулаш, 30 та тоғ-кон, 87 та лаборатория, 142 та геофизика ва геодезия ускуналари ҳамда автотранспорт воситалари.

Бундан ташқари, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги ҳудудларда жойлашган геологик 6 та посёлкада бошқа ҳудудлардан бориб ишлаётган 64 та ёш мутахассислар оиласи учун 32 та уй қуриб берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 6 декабрда "Ўзбекистон қаттиқ фойдали 4 қазилмаларининг инвестициявий салоҳияти халқаро конференцияси" ўтказилди. Унда 30 дан ортиқ чет эл компаниялари иштирок этди ва 5 та келишувлар имзоланди.

Ўтган давр мобайнида хорижий инвесторлар билан жами 12 та истиқболли майдонларни геологик ўрганиш ва 6 та конларни ўзлаштириш бўйича келишувлар имзоланди. Улар қаторига Россиянинг Росгеоперспектива, Канаданинг B2Gold, Кореянинг Шиндонг Ресорсиз, Туркиянинг ТУМАДва бошқа қатор компаниялар киради.

Янгиликлар лентаси
0