Маданият

Тошкентда Ҳиндистоннинг собиқ бош вазири - Шастри ҳақида фильм суратга олинади

© Sputnik / Юрий Абрамочкин / Фотобанкка ўтишПремьер-министр Индии Лал Бахадур Шастри, находящийся с официальным визитом в СССР, во время осмотра узбекского колхоза "Кзыл Узбекистан". 1965 г.
Премьер-министр Индии Лал Бахадур Шастри, находящийся с официальным визитом в СССР, во время осмотра узбекского колхоза Кзыл Узбекистан. 1965 г. - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳиндистон ва Покистон ўртасида 1966 йилнинг 11 январида Тошкентда бўлиб ўтган тинчлик музокаралари вақтида Ҳиндистон Бош вазири Лал Баҳодур Шастри кутилмаганда вафот этади. Ҳодиса эришилган тинчлик шарафига уюштирилган банкетдан сўнг юз бергани туфайли, олий даражадаги меҳмон заҳарланган бўлиши мумкинлиги ҳақида гумонлар пайдо бўлади...

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Буюк ҳинд сиёсатчиси Лал Баҳодур Шастри ҳақидаги фильмнинг айрим лавҳалари Тошкентда суратга олинади. Бу ҳақда шу кунларда "Ўзбеккино" миллий агентлиги хабар берди.

Ҳиндистонликлар - Sputnik Ўзбекистон
Туризм
Ўзбекистонда ҳинд киноси ва мусиқий клиплари суратга олинади
Хабарга кўра, Мумбайнинг "Dimaz Agastyaa Productions Private Limited" компанияси вакиллари "Ўзбеккино" агентлигига сиёсатчи ҳақидаги қисқа метражли фильмнинг айрим лавҳаларини Тошкентда суратга олиш тўғрисида таклиф билдиришган. Таъкидланишича, фильмда Ҳиндистон собиқ бош вазирининг ҳаёти ва фаолияти, Тошкент декларацияси ҳамда сиёсатчининг Тошкентда фавқулодда вафот этиши тўғрисида ҳикоя қилинади.

Буларнинг барчаси аслида қандай рўй берган, СССРнинг тинчлик ўрнатиш бўйича ташаббуси нега бутун дунёда шов-шув кўтарилишига сабаб бўлди ва дипломатнинг кутилмаганда ҳаётдан кўз юмишига аслида нима сабаб бўлгани тўғрисида Спутник мухбири билан суҳбатда ушбу тарихий жараён гувоҳларидан бири — сиёсатшунос Муҳаммаджон Қодиров сўзлади.

Тинчлик ўрнатишга Ғарбнинг кучи етмади

"1965 йилнинг август-сентябр ойларида Ҳиндистон ва Покистон ўртасида қуролли можаро юз берди. Покистоннинг мунозарали ҳудуд — Кашмир штатининг Ҳиндистонга қарашли қисмида қўзғолон кўтаришга уринишидан бошланган можаро, тез орада икки давлат ўртасидаги чегара олди урушига айланади.

Уруш ўта жиддий тус олаётганди, ўз атом бомбаларига эга бу икки давлат бир-бирига таҳдид қилишни тўхтатмас, улар бор кучларини ўртага ташлашган эди. Ғарбнинг рақибларни яраштириш учун қилган ҳеч бир ҳаракати натижа бермасди, омадсиз якунланар эди.

Собиқ Иттифоқ ўша вақтларда Покистондан кўра Ҳиндистонга дўстроқ эди. Покистон ўша вақтларда Американинг СЕНТО бўйича иттифоқдоши эди. Лекин собиқ Иттифоқнинг обрўйи Американики билан тенг эди", — дейди эскперт.

Суҳбатдошнинг таъкидлашича, икки мамлакат ўртасидаги уруш энг қизғин нуқтага етганида, томонлар энди буни қандай тўхтатиш ёки энди қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида ўйланиб турган бир вақтда, СССР Ҳиндистон ва Покистонни яраштириш ташаббуси билан чиқади. 1966 йилнинг январида Тошкент конференциясини ўтказиш қарори қабул қилинади ва унда бир-бири билан урушаётган томонлар иштирок этишга розилик берадилар.

© Sputnik / Юрий Абрамочкин / Фотобанкка ўтишПремьер-министр Индии Лал Бахадур Шастри с супругой посетили Ташкентский текстильный комбинат
Премьер-министр Индии Лал Бахадур Шастри с супругой посетили Ташкентский текстильный комбинат - Sputnik Ўзбекистон
Премьер-министр Индии Лал Бахадур Шастри с супругой посетили Ташкентский текстильный комбинат

Тошкентга учиб келган делегацияга СССР Вазирлар маҳкамаси раиси Алексей Косыгин раҳбарлик қилган.

Экспертнинг айтишича, Тошкентда бўлиб ўтган музокараларгача ҳар иккала томон билан алоқада бўлиб турган Косыгин Ҳиндистон томонга ҳам, Покистон томонга ҳам мабодо агар улар Тошкентда бир стол атрофида жамланишни исташмаса, Москва ҳар икки давлат ўртасидаги музокараларда воситачи бўлишга тайёрлигини ҳам маълум қилган.

Нега айнан Тошкент танланган эди?

Бугунги кунда Ўзбекистон ССР, Шароф Рашидов раҳбарлиги даврида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрни ҳақида гап борадиган бўлса, сиёсатчилар ва экспертлар айнан Рашидов даврида Ўзбекистоннинг халқаро саҳнадаги обрўйи ошиб кетгани ҳақида эътироф этишади. Нега деганда Ҳиндистон бош вазири Лал Баҳодур Шастри ва Покистон президенти Муҳаммад Аюб-хон ўртасида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ССР раҳбари — Шароф Рашидов ҳам фаол иштирок этган.

Садулло Муродиллоев и Шараф Рашидов - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Шароф Рашидов сиёсий арбоб сифатида жаҳонда қандай обрўга эга бўлган? - Хос соқчи хотиралари

"Нега айнан Тошкент танланган эди?" деган саволга жавоб берар экан, эксперт бу шаҳар музокаралар учун қулай бўлганлигини таъкидлаб ўтди.

Экспертга кўра, ўша вақтда дипломатик корпуслар, элчихоналар билан тўлиб тошган Москвада, разведкачилар ҳам борлиги эҳтимолдан холи эмасди. Тошкент эса ўша вақтларда нафақат СССР ҳудуди саналган, балки Ҳиндистон ва Покистонга яқин, дипломатик корпуслардан деярли озод шаҳар бўлган.

Тинчлик битими ва Шастрининг фавқулодда ўлими

Тарихий воқеа гувоҳи бўлган Қодировнинг сўзлашича, 1966 йилнинг қиш фаслида Тошкентга Покистон президенти Аюб-хон келади.

© Sputnik / Валерий Шустов / Фотобанкка ўтишПремьер-министр Индии Лал Бахадура Шастри с президентом Пакистана Мухаммедом Айюб Ханом
Премьер-министр Индии Лал Бахадура Шастри с президентом Пакистана Мухаммедом Айюб Ханом - Sputnik Ўзбекистон
Премьер-министр Индии Лал Бахадура Шастри с президентом Пакистана Мухаммедом Айюб Ханом

"Мен ўша пайтларда талаба эдим, Покистон президенти ва Ҳиндистон Бош вазирини кутиб олиш маросимида иштирок этганман. Косыгин бошчилигидаги делегация Тошкентга музокаралардан 2 кун олдин етиб келишган эди.

© Sputnik / Валерий Шустов / Фотобанкка ўтишПрезидент Пакистана Мухаммед Айюб Хан, премьер-министр Индии Лал Бахадур Шастри и председатель Совета Министров СССР Алексей Николаевич Косыгин
Президент Пакистана Мухаммед Айюб Хан, премьер-министр Индии Лал Бахадур Шастри и председатель Совета Министров СССР Алексей Николаевич Косыгин - Sputnik Ўзбекистон
Президент Пакистана Мухаммед Айюб Хан, премьер-министр Индии Лал Бахадур Шастри и председатель Совета Министров СССР Алексей Николаевич Косыгин

Сўнгра Покистон президенти Аюб-хон келган. Покистон раҳбари карнайлар садоси остида тантанали руҳда кутиб олинган. Ўшанда Аюб-хоннинг қанчалик ҳайрон қолганига гувоҳ бўлганман. Карнай покистонликларда урушга чорлаш учун восита экан…

Орадан уч соат ўтиб Шастри бошчилигидаги делегация келган. У озғин жуссали, вазни атиги 46 килограмм бўлган киши экан. Гўшт емас экан.

Тошкентда икки кун қолишган Шастри ва Аюб-хон битта залда фақатгина келганларининг иккинчи кунида учрашишди. Бунда албатта, Косыгиннинг роли катта эди. У деярли иложи бўлмаган ишни амалга оширди: ярим тунга келиб Ҳиндистон ва Покистон ўртасида тинчлик битими имзоланди.

© Sputnik / Валерий Шустов / Фотобанкка ўтишПремьер-министр Индии Лал Бахадур Шастри (справа третий) во время выступления на официальном открытии встречи с президентом Пакистана Мохаммедам Айюбом Ханом в Ташкенте
Премьер-министр Индии Лал Бахадур Шастри (справа третий) во время выступления на официальном открытии встречи с президентом Пакистана Мохаммедам Айюбом Ханом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Премьер-министр Индии Лал Бахадур Шастри (справа третий) во время выступления на официальном открытии встречи с президентом Пакистана Мохаммедам Айюбом Ханом в Ташкенте

Ушбу муносабат билан катта банкет уюштирилиб, банкетдан кейин бир соат ўтиб, Шастри ўзини ёмон ҳис эта бошлаган.

Эртасига, 1966 йилнинг 12 январ куни омма тинчлик музокаралари якунига етгани ҳамда Ҳиндистон Бош вазирининг фавқулодда вафот этганлиги ҳақида хабардор этилади.

Шастрининг ўлими сабаби

Сиёсатшуноснинг сўзларига кўра, 12 январ куни кўплаб чет эл оммавий ахборот воситалари Тошкентда Ҳиндистон ва Покистон делегациялари ўртасида ўтказилган тинчлик музокаралари якунлангани шарафига уюштирилган банкетда Лал Баҳодур Шастри заҳарланганлиги тўғрисидаги шов-шувли мақолалар чоп этишган.

Улар шунингдек, хизмат кўрсатувчи персоналнинг бир гуруҳи қўлга олинганлиги ҳақида хабар беришган эди.

Совет газеталари эса: "СССР Олий кенгаш ва Вазирлар Кенгаши 1966 йил 11 январда соат 1-30 да Тошкент шаҳрида таниқли давлат арбоби, Ҳиндистон республикаси бош вазири Лал Бахадур Шастри вафот этганлигини чуқур қайғу билан маълум қилади", — деган хабарни ўз саҳифаларида жойлаштиришган эди.

"Тинчлик музокаралари якунланганлиги шарафига уюштирилган банкетдан сўнг Шастри ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва орадан бир ярим соатларча вақт ўтиб фавқулодда вафот этган. Шов-шувлар, собиқ Бош вазирнинг заҳарлангани ҳақидаги шов-шувлар далилсиз миш-мишлардан бошқа нарса эмасди. Шастрининг ёнида у ўзини ёмон ҳис қила бошлаганда шифокорлар бўлишган ва улар ўлимга қаттиқ чарчоқ сабаб бўлгани ҳақида тиббий хулоса беришган", — дейди эксперт.

© Sputnik / Валерий Шустов / Фотобанкка ўтишТраурный кортеж с телом премьер-министра Индии Лала Бахадура Шастри в Ташкенте
Траурный кортеж с телом премьер-министра Индии Лала Бахадура Шастри в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Траурный кортеж с телом премьер-министра Индии Лала Бахадура Шастри в Ташкенте

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, 12 январ куни мотам маросими ташкиллаштирилган ва бунда яна талабалар иштирок этганлар. "Шастри жасади ортилган тобутни Косыгин ва ҳинд делегацияси вакилларидан ташқари, яқинларгача Шастри билан урушиб келган ва у билан ҳатто кўришишдан бош тортиб келган Покистон президенти Аюб-хон ҳам кўтариб борган эди".

© Sputnik / А. Варфоломеев / Фотобанкка ўтишПохороны премьер-министра Индии Лал Бахадур Шастри в Ташкенте
Похороны премьер-министра Индии  Лал Бахадур Шастри в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Похороны премьер-министра Индии Лал Бахадур Шастри в Ташкенте

Покистон президенти ва Косыгин Шастрининг жасади ортилган самолётда Ҳиндистонга учишди ва у ерда дафн маросимида иштирок этиб қайтишди, дейди суҳбатдош.

Тошкент декларациясида ўрин тутган фожеали ҳолатга қарамай — Ҳиндистон ва Покистон ўртасида тинчлик келишуви, шунингдек бунда воситачилик ролини бажарган совет дипломатияси бутун дунёда катта шов-шувга сабаб бўлган эди. СССРнинг халқаро обрў-эътибори бир зумда кучайди.

Шастри эса ўз ўлимидан кейин "Бхарат Ратна" олий даражадаги орден билан мукофотланган Ҳиндистоннинг биринчи фуқаросига айланди. Унинг хотирасига Деҳлида "Виджай Гат" мемориал мажмуаси очилган, у ўз ҳаёт йўлини якунлаган Тошкентда кўчаларнинг бирига Шастри номи берилган, 1976 йилда эса,  худди шу шаҳарда унинг бюсти ўрнатилган эди.

© Sputnik / А. Варфоломеев / Фотобанкка ўтишМемориальная доскам на доме-резиденции премьер-министра Республики Индии Лала Бахадура Шастри в Ташкенте
Мемориальная доскам на доме-резиденции премьер-министра Республики Индии Лала Бахадура Шастри в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Мемориальная доскам на доме-резиденции премьер-министра Республики Индии Лала Бахадура Шастри в Ташкенте

Бугунги кунда бу жойни Ҳиндистондан келадиган барча меҳмонлар зиёрат қилишади.

Янгиликлар лентаси
0