Аналитика

"Пулнинг ҳиди бўлмайди"ми ёхуд эшак гўшти сотувчиларига хат

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Қизиқ, тўкинчилик бўлган сари эшак ва ўлимтик гўшти харидоргир бўлиб бормоқда!

Кейинги пайтларда оммавий ахборот воситаларида эшак гўшти ва ўлимтик сотиш билан боғлиқ турли хабарлар кўзга ташланмоқда.

Хўш, жамият нега бу даражага тушиб қолди? Нега алдаб-сулдаб бир-биримизга ҳаром-ҳариш едирмоқдамиз?

Дастлаб, вазиятнинг ҳуқуқий ҳолати ҳақида сўзлашсак — бировга алдаб, эшак гўшти едириш жиноят эмас, эшак сўйиш ҳам жиноятга кирмайди (маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланиши мумкин ва шунга яраша жарима қўлланилади). Шунинг учун ҳам кўпчилик «нега халққа ҳаром-ҳариш едирганларга жазо йўқ?» дегандай маломат билан юрибди.

Ҳодисалар
Фарғонада тамаддихоналарга эшак гўшти етказиб берган шахслар қўлга олинди

Албатта, агар эшак ўғирланган бўлса, ўзганинг мулкилиги аниқланса ёки унинг гўштидан одамлар заҳарланса унда жиноят сифатида талқин қилиниши мумкин. Бу ишлар мулк (бу ўринда эшак) эгасининг рози-ризолиги билан бўлган бўлса, жиноят эмас.

Ҳозирча эса бу ишга қўл урганлар. Жамоатчилик нафрати ва арзимас жаримага дучор бўлади, холос.

Албатта, агар юзакироқ қарасангиз солсангиз, жамият учун бу катта фожиа ҳам эмасдай. Лекин бу ҳолат якка ҳола юз бераётгани ва бир-икки шахс билан барҳам топаётгани йўқ.

… Самарқанд вилоятда бозордан эшаклар харид қилиб, сўйиб, терисини сотишгани (гўштини нима қилишган?!) ҳақидаги хабар, Қашқадарёда ўлимтиклар билан эшакларнинг гўштини йиғиб сотишгани, Фарғонада эшак сўйиб, гўштга топшириш ҳолатлари…

Бу ҳуқуқ-тартибот органларига аниқ бўлган маълумотлар. Ҳуқуқ амалиётидан маълумки, айрим жиноятларнинг катта миқдори яширин, латент бўлиб, жабрланувчи томон шикоят қилмаса, улар ҳуқуқ-тартибот органларигача етиб келмайди. Яъни аниқланмайди. Шундан чиқиб, юқоридаги каби ҳолатларнинг (уларнинг айримларини ҳатто жиноят, деб ҳам аташ мумкин эмас) қанчасини яширинини ташкил қилади — айтиш мушкул.

Лекин аниқ биламизки, ҳар биримиз ушбу ҳолатнинг жабрланувчисига айланишимиз мумкин.

Мясная продукция на прилавке - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
"Эшак гўшти воқеаси": кимдир колбаса емасликка аҳд қилди, кимдир эса бунга ишонмаяпти

Жамиятда эшакни сўйишга, унинг гўштини сотишга, овқат қилиб, одамларга тарқатишга тайёр одамларнинг мавжудлиги ва уларнинг кўплиги кишини ҳушёр торттиради. Бу инсонларнинг қанчалар тубанлашганини кўрсатади, холос. Ўзи азалдан эшак гўштини ейиш номаъқул саналган… Энг очарчилик замонлардаям, ҳатто одамлар очдан ўлаётган пайтларда ҳам ҳеч ким эшак гўштини емаган. Бу тақиқ ҳар қандай жазодан ҳам қаттиқроқ бўлиб унга қатъхий амал қилишган. Қўрқишганиданми? Йўқ… Ишонишган, ҳаром-ҳариш инсонларни яхшиликка олиб келмаслигинга ишоишгна.

Бугун, тўкинчилик бўлиб, ҳамманинг егани олдида бўлиб турган пайтда, бунақа гап-сўзлар…

Албатта, бу ҳақда насиҳатомуз сўзларни битиб, кўплаб мегабайтларни исроф қилиш мумкин… Лекин менсиз ҳам бу ишнинг номаъқуллигини ҳаммамиз билиб, англаб турибмиз. Бу ишга қўл урганларни иши номаъқуллигиниям тушунамиз, улар бир-икки "ай-яй-яй" билан қутилиб кетишиниям биламиз.

Фақат кишини ўйга чўмдирадигани, ҳайратлантирадигани: нега бунчалар ваҳшийлашиб, маънавиятимиз қашшоқлашиб бормоқда?

Бунинг илдизи ўша — моддий манфаатдорлик, пул учун ҳар балога тайёр туришга бориб тақалади.

«Сен аслида еган овқатинг», деган ақида ҳам бор, эшитган бўлсангиз. Кишининг онги, дунёқараши, юриш-туриши еган овқатга қараб шаклланади. Энди тасаввур қилинг, биз қачон, қайда ва қачондан буён эшак гўшти еб ётибмиз? Шу даражага бориб етганимизга қараганда, бунга анча бўлган-ов…

Қолаверса, гап эшак гўшти, уни истеъмол қилишда ҳам эмас.

Колбасное производство.Участок фаршесоставления - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкентдаги колбаса цехида эшак гўшти ишлатилганлиги аниқланди

Одам Ато ва Момо Ҳавонинг жаннатдан қувилиши ҳодисасини биламиз. Бунинг сабаби оддий — тақиқланган нарсани тотиб кўришган. Бу оддий бир тақиқ эди, лекин жаннатдан қувилишди.

Кишилик жамияти тақиқлар устига қурилган. Тақиқ — мана жамиятнинг мезонларини белгилаб, тутиб турувчи воситалардан бири нима. Инсоннинг маънавий даражаси аслида тақиқларга қай даражада амал қила олишида кўринади.

Бугун эшак гўштини истеъмол қилаётган эканмиз ва буни бизга мажбурлаётганлар енгил жазо билан қутилиб кетаётган, қолганлар уларнинг бу қилиғини "ҳа, тирикчилик, пул топмоқчи бўлган-да" деб оқлашга уринаётган экан, қолаверса, келиб чиқишинини сўрамай-суриштирмай, бойлик тўплаган ҳар кимсага сиғина бошлаган эканмиз, жамиятнинг инқирози бошланмадимикин, деб чўчиб қолади, киши.

Жамиятда фақат ҳалол бойликкина улуғланиши, нопок йўл билан топилганлари кескин қораланиши лозим (афсус, ҳозир бунинг фарқига бормай қўйдик, оқибат эса бу).

Бир пайтлар, қадимги Римда, император Веспасиан пуллик жамоат ҳожатхоналарини очиб, тижорат қила бошлаганда, ўғли унга бу иши учун маломат қилади. Шунда император қўлига ҳожатхона тижоратидан тушган пулни олиб, ҳидлайди ва ўғлига ҳам ҳидлатади.

Самарқандда эшаклар қабристонини вужудга келтирганлар устидан суд бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Самарқандда эшак сўйган "бизнесменлар" суд қилинди

— Ҳиди борми?— сўрайди император.

— Йўқ, — дейди ўғли.

— Кўрдинг, пул сасимайди, унинг ҳиди йўқ, — дейди Веспасиан.

"Пулнинг ҳиди бўлмайди", деган ибора ўшандан қолган.

Халқимизда ёмон одамлар ҳақида «ҳалол-ҳаромни тушунмайди», деган гап юради. Пул топишда худди шу ҳолат юзага келди ва барчамиз бугун «пулнинг ҳиди йўқ» деган ақидага амал қиламиз.

Ҳолбуки унинг ҳиди бўлади. Буни ҳеч бўлмаса, бугун билиб-билмай эшак ва ўлимтиклар гўштини ея бошлаганимиздан кейин фарқлашимиз керак. Акс ҳолда ўша ношаръий жонзоднинг гўшти — бу ҳаммасини дебочаси бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаса қадимги Римнинг маънавий инқирози кўзимизни очиши лозим.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала