Сиёсат

Тюрденев луноход ясашда ёрдам берган ўзбеклар ҳамда илк фазогир Юрий Гагарин ҳақида

© Sputnik / Рамиз БахтияровВладимир Тюрденев, дипломат
Владимир Тюрденев, дипломат - Sputnik Ўзбекистон
Бундан 57 йил муқаддам совет кишиси илк бор фазога кўтарилган эди. Шу воқелик туфайли совет олимларининг донғи бутун дунёга таралди. Тошкентда бўлиб ўтган тадбирда россиялик дипломат томонидан коинотни забт этишга ҳисса қўшган ўзбек олимлари меҳнати ҳам ёдга олинди

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Бундан эллик етти йил муқаддам 1961 йил 12 апрел санасида совет кишиси илк бор фазога кўтарилган. Шу муносабат билан ҳар йилнинг 12-апрели халқаро авиация ва космонавтика куни сифатида нишонланади. Ўзбекистон пойтахтида ҳам бугун ушбу санага бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

© Sputnik / Рамиз Бахтияров12 апреля отметили в Ташкенте
12 апреля отметили в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
12 апреля отметили в Ташкенте

Тадбир Чилонзор тумани Юрий Гагарин ҳайкали жойлашган ҳудудда соат 10да бошланиши керак эди. Аммо қуёшли об-ҳаво туфайли эрталабдан Гагарин ҳайкали атрофи одамлар билан гавжум эди: маҳаллий ҳокимият вакиллари, учувчилар формасидаги кўкраклари медалларга бурканган фахрийлар, қўлларида гул ушлаганча тадбир бошланишини интиқлик билан кутиб турган мактаб ўқувчилари, одамларга ва формали кишиларга ҳайрат тўла кўзлари билан боқаётган боғча тарбияланувчилари ҳамда жамоатчилик вакиллари йиғилдилар.

© Рамиз Бахтияров12 апреля, Ташкент
12 апреля, Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
12 апреля, Ташкент

Тадбирда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Владимир Тюрденев сўзга чиқди.

"Эллик етти йил муқаддам инсоният вакили илк бор фазога кўтарилди. Бу умумбашариятга тегишли воқелик, коинот байрами, бутун ер шарини бирлаштирган оламшумул воқеа бўлган эди. Шундай қилиб фазо биз учун орзудан вақтинча қўним топиб турган бир ҳудудга айланди", — деди дипломат ва "илк бор фазога қадам қўйган кишилар инсонлар хотирасида абадий сақланажак", дея қўшимча қилди.

Лётчик-космонавт В. Джанибеков - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон фарзанди, космонавт Жонибеков 75 ёшни қарши олди
"Илк бор фазога қадам қўйганлар ҳамиша хотирамизда бўлади ва фазога илк қадамни қўйган биринчи инсон — Юрий Алексеевич Гагарин — совет иттифоқи фуқароси бўлганлигидан фахрланамиз", — деди дипломат ўша даврда СССР умумий ватанимиз бўлганини қўшимча қилди.

Россия элчиси шунингдек, ўзбекистонликларнинг космосни ўзлаштириш борасида қўшган улкан ҳиссаларини эътироф этиб ўтди.

"Солижон Шарипов 203 кунни космосда ўтказган ва икки марта очиқ фазога чиққан. Шунингдек, Владимир Жонибеков — энг малакали фазогир-учувчи, 5 марта космик экипажга раҳбарлик қилган", — деди у.

Дипломат Ўзбекистоннинг космосни забт этишда қўшган ҳиссаси бу билан чегараланмаслигини таъкидлади.

"Ўзбекистон ракеталарни учиришда яқиндан ёрдам берган, Ўзбекистон луноходни яратишда ёрдам кўрсатган, Ўзбекистон космосни забт этишда ёрдам берган бошқа нарсаларни яратишда ҳам катта ёрдам берган", — деди дипломат.

© Sputnik / Рамиз Бахтияров12 апреля Российский центр науки и культуры в Ташкенте провел памятную акцию у монумента первому космонавту Земли, Герою Советского Союза Юрию Гагарину, приуроченную ко Дню космонавтики.
12 апреля Российский центр науки и культуры в Ташкенте провел памятную акцию у монумента первому космонавту Земли, Герою Советского Союза Юрию Гагарину, приуроченную ко Дню космонавтики. - Sputnik Ўзбекистон
12 апреля Российский центр науки и культуры в Ташкенте провел памятную акцию у монумента первому космонавту Земли, Герою Советского Союза Юрию Гагарину, приуроченную ко Дню космонавтики.

Тюрденев ўтган йиллар давомида космос — ажойиб ғоядан секин-аста забт этилаётган ҳудудга айланаётганини таъкидлади.

"Биз эндиликда космосдан иқтисод, техника, илм-фан соҳасида янгиликлар олиш учун фойдаланмоқдамиз".

Тюрденевга кўра, Ўзбекистон ва Россиянинг космик соҳада ҳамкорликдаги йўналишларидан бири — Сўфа халқаро радиоастрологик лаборатория ташкил этиш ҳисобланади.

"Ишончим комилки, ушбу лойиҳа ҳаётга татбиқ этилади ва инсоният томонидан космосни забт этишга муҳим ҳисса қўшган лойиҳа бўлиб қолади", деди Россия элчиси.

© Sputnik / Рамиз Бахтияров12 апреля Российский центр науки и культуры в Ташкенте провел памятную акцию у монумента первому космонавту Земли, Герою Советского Союза Юрию Гагарину, приуроченную ко Дню космонавтики.
12 апреля Российский центр науки и культуры в Ташкенте провел памятную акцию у монумента первому космонавту Земли, Герою Советского Союза Юрию Гагарину, приуроченную ко Дню космонавтики. - Sputnik Ўзбекистон
12 апреля Российский центр науки и культуры в Ташкенте провел памятную акцию у монумента первому космонавту Земли, Герою Советского Союза Юрию Гагарину, приуроченную ко Дню космонавтики.

Тадбирда мактаб ўқувчилари рақс дастурларини намойиш этдилар ҳамда космосга бағишлаб ёдлаган шеърларини айтиб бердилар.

© Sputnik / Рамиз Бахтияров12 апреля Российский центр науки и культуры в Ташкенте провел памятную акцию у монумента первому космонавту Земли, Герою Советского Союза Юрию Гагарину, приуроченную ко Дню космонавтики.
12 апреля Российский центр науки и культуры в Ташкенте провел памятную акцию у монумента первому космонавту Земли, Герою Советского Союза Юрию Гагарину, приуроченную ко Дню космонавтики. - Sputnik Ўзбекистон
12 апреля Российский центр науки и культуры в Ташкенте провел памятную акцию у монумента первому космонавту Земли, Герою Советского Союза Юрию Гагарину, приуроченную ко Дню космонавтики.

Тадбир сўнгида Юрий Гагарин ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими ўтказилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала