Маданият

Мухлиса Азизова Шуҳрат Аббосов ҳақида: у жонли энциклопедия эди

© Foto : Гайрат МуминовКинорежиссер, сценарист и педагог Шухрат Аббасов.
Кинорежиссер, сценарист и педагог Шухрат Аббасов. - Sputnik Ўзбекистон
Режиссёр Мухлиса Азизова Шуҳрат Аббосов ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкентда 25 апрел куни таниқли ўзбек кинорежиссёри, сценарийнавис ва педагог Шуҳрат Аббосов вафот этди. У ҳар бир ўзбекистонликнинг қадрдони эди, уни ҳар бир маҳалла, ҳар бир уй ва ҳар бир оила танирди. Аббосов олган фильмлар Ўзбекистонда энг севимли ва чин маънода халқона фильмларга айланган. Режиссёр Мухлиса Азизова Sputnik мухбири билан суҳбатда бу буюк ижодкор ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

Узбекский кинорежиссер Шухрат Аббасов - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Таниқли ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов оламдан ўтди

"Мен куни кеча Scorpion фильми суратга олинаётган Марокашдан учиб келгандим ва Тошкентда мана шу нохуш хабарни эшитдим. Кинематографиямизнинг буюк режиссёри вафот этганини эшитиб шокка тушдим. Кўзёшларим тўхтамади, кўп нарсаларни гапиргим келади, аммо бунга кучим етмайди. Бутун бошли бир давр бизни тарк этмоқда", — деди Мухлиса Азизова.

Ўтган йил кузида у ўзбек кинематографияси ўзбек кинематографияси арбоби билан фотосессия уюштиргани ва 86 ёшли Шуҳрат Аббосовни фотоаппарат қаршисида туришга қандай кўндирганини гапириб берди.

Ўтган йили ноябрда Тошкентда ёш кинематографистларнинг PROlogue қисқа метражли фильмлар фестивали бўлиб ўтди. Фестивални Ўзбекистоннинг атоқли артистларига бағишланган "Афсоналар орамизда" деб номланган фотокўргазма очиб берди. Лойиҳа муаллифи режиссёр Мухлиса Азизова, сураткаш эса Ғайрат Мўминов бўлди.

"Ўша кўргазманинг бош қиёфаси Шуҳрат Аббосов бўлди. Биз унга "Ўзбек кинематографияси қироли" образини таклиф этдик. У кишига ғоямизни тушунтирдик ва у биз билан ишлашга рози бўлди", — дея хотирлайди Мухлиса Азизова.

© Sputnik / А. Герасимова / Фотобанкка ўтишКадр из фильма "Абу Рейхан Беруни" (Узбекфильм, 1974 год). Режиссер-постановщик Шухрат Аббасов. В ролях: Заслуженный артист Узбекской ССР Пулат Саидкасымов и Тамара Шакирова.
Кадр из фильма Абу Рейхан Беруни (Узбекфильм, 1974 год). Режиссер-постановщик Шухрат Аббасов. В ролях: Заслуженный артист Узбекской ССР Пулат Саидкасымов и Тамара Шакирова. - Sputnik Ўзбекистон
Кадр из фильма "Абу Рейхан Беруни" (Узбекфильм, 1974 год). Режиссер-постановщик Шухрат Аббасов. В ролях: Заслуженный артист Узбекской ССР Пулат Саидкасымов и Тамара Шакирова.

У киши ўзини ёмон ҳис қилишига қарамай суратга олиш ишларига келди. Фотосессия икки соат давом этди. Бу икки соат ижодий лойиҳа қатнашчилари учун энг қимматли соатлар эди. суратга олиш бошлангач, Аббосов моҳирона равишда таклиф этилган қаҳрамонга айланди.

Ижодий гуруҳнинг кейинчалик эслашича, уларнинг кўз олдида қария эмас, салобатли ва тиним билмас даҳо намоён бўлди.

"У тирик қомус эди. У кишининг ўша куни айтган ҳар бир сўзи ҳали-ҳануз ёдимда. Гўёки устоз мастер-класс ўтаётгандай ҳис қилгандим ўзимни. Шуҳрат Солиҳович билан ишлаш жуда осон бўлганди, вақт бирпасда ўтиб кетган", — дейди Мухлиса Азизова.

У шунингдек, Аббосовдан кўзойнагини олиб қўйишга деярли бир соатда кўндиришганини ҳам эслади. У киши кўзойнакли образига шунчалик ўрганиб қолган эдики, уни олиб қўйишни хаёлига ҳам келтирмасди.

"Илтимос, Шуҳрат ака, менга кўзларингиз кўзойнаксиз керак", — дея илтимос қилади ёш режиссёр.

© Sputnik / Михаил Озерский / Фотобанкка ўтишКадр из фильма "Ты не сирота". Режиссер: Шухрат Аббасов. Киностудия "Узбекфильм".
Кадр из фильма Ты не сирота. Режиссер: Шухрат Аббасов. Киностудия Узбекфильм. - Sputnik Ўзбекистон
Кадр из фильма "Ты не сирота". Режиссер: Шухрат Аббасов. Киностудия "Узбекфильм".

Ва у киши бунга кўнади.

"У кишининг кўзлари қандай эди! Ажойиб дейиш ҳеч нарса демаслик билан баробар. Бу кўзларда чексиз донолик ва меҳр мужассам эди", — дейди Мухлиса.

Афсуски, Шуҳрат Аббосов кўргазмага соғлиғи сабабли кела олмади. Ўрнига у кишининг ўғли келди.

Мухлиса Азизова афсонавий режиссёр билан илк учрашувини ҳам ёдга олди. Бу "Эътироф-2014" миллий мукофотини топшириш маросимида бўлган. Ўшанда Мухлиса продюсерлик қилган "Геолог" фильми "Йилнинг энг яхши фильми" номинациясида ғолиб бўлганди.

"Мукофотни топшириш учун саҳнага ўзбек киносининг классиги Шуҳрат Аббосов чиқиб келди. Жуда ҳаяжонда эдим: менга ўзбек киноси дарғасининг шахсан ўзи мукофот топширганди", — дея хотирлади Мухлиса Азизова.

© Sputnik / РИА Новости / Фотобанкка ўтишКадр из фильма "Маленький человек на большой войне", 1989 год. Режиссер Шухрат Аббасов. Киностудия "Узбекфильм".
Кадр из фильма Маленький человек на большой войне, 1989 год. Режиссер Шухрат Аббасов. Киностудия Узбекфильм. - Sputnik Ўзбекистон
Кадр из фильма "Маленький человек на большой войне", 1989 год. Режиссер Шухрат Аббасов. Киностудия "Узбекфильм".

Ўша оқшом Шуҳрат Солиҳович бошловчи режиссёрни қутлар экан, "Кўзларингда қандайдир бошқачаликни кўряпман", дейди.

Мухлисанинг айтишича, бу сўзлар кино арбоби томонидан қўллаб-қувватлов сўзлари бўлган.

"2014 йилда у кишидан ана шундай ишончига сазовор бўлганман", — дейди Мухлиса.

Миллионлаб ўзбек телетомошабинлари сингари у ҳам Шуҳрат Аббосов фильмларини томоша қилиб улғайган. Ярим асрдирки "Маҳаллада дув-дув гап" фильми халқнинг энг севимли фильми бўлиб келмоқда. У узоқ 1960 йилда суратга олинган. Лекин фильм сюжети ва бош қаҳрамонларига ўхшашликлар ҳозир ҳам топилади.

© Sputnik / Фотобанкка ўтишКадр из фильма "Ты не сирота". Режиссер Шухрат Аббасов. Киностудия "Узбекфильм". 1962 год.
Кадр из фильма Ты не сирота. Режиссер Шухрат Аббасов. Киностудия Узбекфильм. 1962 год. - Sputnik Ўзбекистон
Кадр из фильма "Ты не сирота". Режиссер Шухрат Аббасов. Киностудия "Узбекфильм". 1962 год.

"Мен жудаям бахтли инсонман, чунки у кишининг сўнгги фотосуратларини олганман", — деди Мухлиса суҳбат сўнгида.

Шуҳрат Аббосов фильмлари Ўзбекистон кинематографияси олтин фондидан мустаҳкам ўрин олган. Унинг фильмлари ҳар доим севиб томоша қилинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала