Жамият

Шавкат Мирзиёев Қўйлиқ метро йўлини Наврўзгача битириш ҳақида топшириқ берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Яшнабадский район Ташкента и ознакомился с ходом строительства метро
Шавкат Мирзиёев посетил Яшнабадский район Ташкента и ознакомился с ходом строительства метро - Sputnik Ўзбекистон
Умумий узунлиги 52,1 километрдан иборат метро қурилиши беш босқичда амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўйлиқ метро йўлини Наврўзгача битириш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди. 

 Шавкат Мирзиёев посетил Институт ядерной физики Академии наук Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратилади

Дастлаб Тошкент метрополитенининг "Дўстлик" бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган қисми қурилади. 11 километрлик бу қисмда саккизта бекат бунёд этилади.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон раҳбари Яшнобод туманига ташриф буюриб, мазкур метро қурилишининг бориши билан танишди.

"Жамоат транспортининг фақат нефть ёки газга боғланиб қолиши нотўғри. Ер усти метроси арзон, қулай ва хавфсиз. Энг муҳими, бу бошқа жамоат транспортларидаги юкламани ўзига олади, шаҳар марказидаги тирбандликни камайтиради. Йўл ҳақи тушумиям вақтида ва жойида бўлади", - деди Шавкат Мирзиёев.

Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, қурилишни тезлаштириш, ишни бир неча сменада ташкил этиб, эртароқ қуриб битказиш зарурлиги таъкидланди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил Яшнабадский район Ташкента и ознакомился с ходом строительства метро
Шавкат Мирзиёев Қўйлиқ метро йўлини Наврўзгача битириш ҳақида топшириқ берди - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев посетил Яшнабадский район Ташкента и ознакомился с ходом строительства метро

Президент ер усти метросининг биринчи босқичини келгуси йил Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала