Жамият

Тошкент шаҳрида бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтроительство дома в Ташкенте
Строительство дома в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Жорий йилда Тошкент шаҳрида 28 минг хонадонли 638 та кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Уларнинг 334 таси арзон уй-жойлар бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўпдир.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Тошкент шаҳрида бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурилади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев посетил Яшнабадский район Ташкента и ознакомился с ходом строительства метро - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёев Қўйлиқ метро йўлини Наврўзгача битириш ҳақида топшириқ берди

Узоқ йиллар давомида Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлар қурилмаган. Оқибатда аҳоли орасида уй-жойга бўлган эҳтиёж ортиб кетган. 

Президент ташаббуси билан 2017 йилдан бошлаб республиканинг барча шаҳарларида турар-жойга муҳтож оилалар учун арзон ва ҳар томонлама қулай уй-жойлар қуриш бошланди. Жумладан, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтган йили 102 та кўп қаватли арзон уйлар қурилиб, 4 минг 88 та оила ўз уйига эга бўлди.

Жорий йилда Тошкент шаҳрида 28 минг хонадонли 638 та кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Уларнинг 334 таси арзон уй-жойлар бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўпдир.

Жумладан, Сергели тумани "Чоштепа" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида чет эллик инвесторлар иштирокида 72 та 7 қаватли уй қурилиши бошланган.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур уйлар лойиҳаси билан танишди. 

© Пресс-служба президента Узбекистана Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектом строящихся домов в Ташкенте
Тошкент шаҳрида бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурилади - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектом строящихся домов в Ташкенте

"Тошкентда ҳеч қачон бир йилда 638 та кўп қаватли уй қурмаганмиз. Битта мавзеда 72 та 7 қаватли уй режалаштирмаганиз. Бу пойтахтимиздаги бунёдкорлик, халқимиз талабини қондириш йўлидаги ишларимиз миқёсидан бир далолат. Тасаввур қилинглар, бу уйлар қанча одамларга ишонч, қанча оилаларга файз-барака олиб келади", - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари уйлар қуришнинг замонавий ютуқларини ўзлаштириш, бундай уйларни бошқа жойларда ҳам лойиҳалаштириш бўйича топшириқлар берди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала