Жамият

МДҲга аъзо давлатларнинг ички ишлар вазирлари Бокуда йиғилдилар

© Пресс-служба МВД УзбекистанаВ Баку прошло заседание глав МВД стран СНГ
В Баку прошло заседание глав МВД стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши  2019 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 21 июл – Sputnik. Ўзбекистон ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация 20 июль куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган МДҲга аъзо давлатларнинг ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Сотрудники МВД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон ва Белоруссия ИИВлари ҳамкорлик режасини имзолади

Кенгашда сўзга чиққан Ўзбекистон ички ишлар вазири йиғилганларга республикада шунингдек,  ички ишлар органлари тизимларида ўтказилаётган кенг  кўламли ислоҳотлар юзасидан ахборот берди.

Жумладан, вазир 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси томонидан МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши ва ҳукумат раҳбарлари кенгаши томонидан тасдиқланган қарори, давлатлараро турли турдаги жиноятлар билан курашиш дастури ижросининг бажарилиши натижалари ҳақида таништирди.

Ишчи йиғилишда Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон,  Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Россия,  МДҲ Ижроия қўмитаси, МДҲга аъзо давлатлар ҳудудларида уюшган жиноятчилик ва жиноятларнинг бошқа хавфли турлари билан  курашишни мувофиқлаштириш бюроси, Интерпол ва Марказий Осиё минтақавий ахборот ва мувофиқлаштириш маркази вакиллари иштирок этди. Учрашувда илгари тасдиқланган кун тартибига мувофиқ  10та   масала муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича МДҲ ички ишлар вазирлар кенгашининг тегишли қарорлари имзоланди.

МДҲ ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши  2019 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала