Чуст пичоқларининг сири нимада ?

Oбуна бўлиш
Чустлик еттинчи авлод пичоқчи уста Раҳимжон Убайдуллаев ўз касбининг тарихи ва сир-асрорлари ҳақида ҳикоя қилиб берди.

Ўзбек пичоқлари орасида Чуст пичоқлари каби машҳури бўлмаса керак. Чустлик пичоқчи усталар сулоласининг еттинчи авлоди Убайдуллаев Рахимжон ўз касбининг тарихи ва пичоқ ясашнинг сирларини Sputnik мухбирига ҳикоя қилиб берди.

Уста айтишига қараганда Наманганнинг Биби она номли жойда эрамиздан аввалги саккизинчи асрдан бошлаб пичоқлар ясалган. 15 асрга қадар Чуст пичоқ ясашга ихтисослашган ягона жой бўлган. Шу сабабдан Чуст пичоқлари номи бутун дунёга машҳур бўлган. 

Бугунги кунда уста Рахимжон нафқат ўз ўғил ва набираларига, балким 35 нафар коллеж ўқувчиларига ҳам пичоқчиликни ўргатаётгани ва келажакда ушбу ҳунарининг сирлари ёш авлод қўлига ўтишига катта умид билдирди.

Чуст пичоқларининг тарихи ва бугунги кундаги ривожланиши билан видеолавҳамизда батафсил танишинг. 

Янгиликлар лентаси
0