Аналитика

Бабаназарова "Челак кўтарган хотин" картинаси Москвага олиб кетилишига қарши

Савицкий музейининг собиқ директори Мариника Бабаназарова "Челак кўтарган хотин" картинасига етказилган зарар миқдори ҳақида гапирди ва ушбу санъат асари нега чет элга олиб чиқилишини истамаслигини тушунтирди

ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Александр Шевченконинг "Челак кўтарган хотин" картинаси жиддий зарар кўрган, у буткул кўчиб тушмоқда, деди журналистларга душанба куни бўлиб ўтган норасмий учрашув чоғида Савицкий музейининг собиқ раҳбари Мариника Бабаназарова деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Санъатшунос фикрига кўра, ноёб санъат асари 50% зарарланган.

© Каракалпакский государственный музей искусств им. И. В. СавицкогоКартина "Баба с ведрами" художника Александра Шевченко
Бабаназарова Челак кўтарган хотин картинаси Москвага олиб кетилишига қарши - Sputnik Ўзбекистон
Картина "Баба с ведрами" художника Александра Шевченко

Илгарироқ ёнғинга қарши хавфсизлик тизимининг нотўғри ишлаб кетиши оқибатида, музейнинг энг машҳур асарларидан бири – Александр Шевченконинг "Челак кўтарган хотин" картинаси жиддий шикастлангани ҳақида хабар берган эдик.

Гап шундаки, аввалига асар 60% зарарлангани ҳақида хабар тарқалган, кейинчалик Ўзбекистон Маданият вазирлиги расмийлари ушбу хабарларни кескин инкор этиб, етказилган зарар миқдори 30-35%ни ташкил этгани ҳақида расмий баёнот билан чиқишган эди.

Камола Акилова, заместитель министра культуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Савицкий музейидаги расм 60 % эмас 30-35 %га зарар кўрган – Акилова

"Мен ўзим бошида шикастланиш даражаси 60-65%ни ташкил этишини айтгандим. Аммо бу дастлабки таассурот бўлган. Бирданига баҳо бериш қийин, айниқса сиз шок ҳолатида бўлсангиз. У (асар) буткул тўкилмоқда (аёлнинг гавдасига ишора қилади). Асарнинг бир нечта жойларида бўёқ қатлами тўкилиб тушган. Оқ доғлар пайдо бўлган, яъни грунт кўриниб қолган. Бутун бўёқни ювиб кетган", - деб ўз таассуротлари билан ўртоқлашади Мариника Бабаназарова.

Собиқ директорнинг сўзларига кўра, рўй берган нохуш ҳодисадан сўнг, гарчи музейга кириш унга таъқиқланган бўлса-да, Бабаназаровани лутфан Савицкий музейига таклиф қилишган.

"Бизга аввалига ушбу ҳодисани авария деб тушунтиришди, аммо шу билан бирга кимдир эҳтиёткорона бу биринчи ҳолат эмаслигини айтди. Музейда сал олдинроқ ҳам ҳужжатларни сув босган экан. Энг қизиғи, бу ҳақда ҳеч ким ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаганида. Мен тегишли кўрсатмаларга амал қилиб ишлаган музей раҳбари сифатида, бундай вақтларда раҳбариятга хабар бериш кераклигини биламан", - дея ҳикоясини давом эттиради Бабаназарова.

Сергей Заграевский - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Холстга мойбўёқ билан чизилган расмнинг сувдан зарар кўриши амри маҳол - эксперт

Шунда собиқ музей директори Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосарига қўнғироқ қилиб, музейда бахтсиз ҳодиса юз берганлиги ҳақида хабар қилишга мажбур бўлади. Шу тариқа, фақат орадан тўрт кун ўтгач маданият вазирлиги юз берган нохушликдан хабар топишади.

Санъатшунос ушбу авария тафсилотлари унга жуда ғалати туюлаётганини таъкидлади.

Собиқ музей директорининг айтишича, ўз вақтида у лойиҳачилар билан музейда ёнғинни газ билан ўчирадиган ускуна ўрнатилиши ҳақида муҳокама қилган экан.

"Нима бўлди, нега газ билан ўчириш тизимини сув билан ўчириш тизимига алмаштиришди, менга қоронғу. Лекин бу ерда мутахассис бўлмаган одамлар ҳам билишадики, агар тизим газга мўлжалланган бўлса-да, уни тонна-тонна сувга тўлдиришса, бу келгусида муаммолар келтириши шубҳасиз", - деб таъкидлайди аёл.

Бундан ташқари, ушбу тизим илк синов жараёнидан ўтолмаган, чакка ўтаётгани аниқланган. Буни билган ҳолда музей маъмурияти ва давлат комиссияси ушбу объектни тасдиқдан ўтказган.

"Асар зарарланган. Маданият билан шуғулланадиганлар тушунишади, холст намланган, энди у қуришни бошлайди ва бўёқ қатламларини тортиб боради, шунда ёриқлар пайдо бўлади. Ҳақиқатдан ҳам ёриқлар пайдо бўлишни бошлади. Ҳатто улар мурожаат қилган москвалик рестовраторлар ҳам муаммонинг жиддийлигини тасдиқлашмоқда", - деб қўшимча қилади Бабаназарова.

Нукус дурдоналари кўргазмаси очилиши - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
"Ўрта Осиё Третьякови" - Савицкий коллекцияси Москвада

Айни вақтда картинани Москвага юбориш масаласи турибди. Аммо собиқ директор бунга қарши.

"Бундай қилишнинг кераги йўқ, нега деганда барчаси музей маъмурияти назорати остида бўлиши керак. Ўз вақтида мен ҳам қанчадан-қанча комиссияларни бошдан ўтказганман, ишончсизлик билан қарашлар, текшир-текшир... Музей қўриқчиси ишида камчиликларга йўл қўйиб бўлмайди. Камига биздаги ёш реставраторларимизнинг тажрибасини оширмоқ лозим. Мақтаниш эмас, гарчи бугунга келиб, энг яхши мутахассислар ишдан бўшатиб юборилган бўлса-да, ўз вақтида Савицкий музейининг реставрация бўлими жуда юқори таҳсинларга сазовор бўлган. Ойлаб малака оширишларда қатнашганмиз, реставраторларнинг ўзлари бизнинг музейга келиб бизнинг мутахассислар билан Ўзбекистоннинг ўзида иш олиб боришарди". - дея ўз фикрини билдиради санъатшунос.

Бабаназарованинг сўзларига кўра, ҳозирда шу нарса маълумки, қурувчилар айбни ўз бўйнига олишган ва реставрацияга спонсорлик қилиш қарорини қабул қилганлар.

Ҳозирча эса зарар фоизи характеристикаси ҳақида гапиришга эрта, чунки кўчиб тушиш давом этади. Холст киришиб кетади ва пигмент ундан ажралишни бошлайди.

Санъат музейи зали - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўғирланган санъат асарлари Ўзбекистонга қайтарилди

"Реставраторлар бу саволга тўлиқроқ жавоб беришлари мумкин, лекин мен тажрибамдан биламанки, бу каби зарарланишлар картина учун "ўлим" эмас, полотнони тикласа бўлади, аммо бунга йиллар кетиши мумкин", - деб хулоса қилади мутахассис.

Александр Шевченконинг "Челак кўтарган хотин" картинаси - XX аср бошлари авангарди намунасидир. Картинанинг тахминий баҳоси бир ярим миллион долларни ташкил этиши мумкин. Россиялик мутахассислар асарни тиклашда ёрдам беришга ва ҳатто картинани Москвага олиб келишга тайёрлигини билдиришган. Ўзбекистон Маданият вазирлиги вазиятни ўз назоратига олган ва керакли барча, шу жумладан, молиявий ёрдамни кўрсатиб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала