Жамият

Хавфли флешмоб: Юлдуз Усмоновага чора кўриладими

© SputnikСотрудник ГАИ
Сотрудник ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Kiki Challenge флешмоб иштирокчиларининг ҳатти-ҳаракатлари йўл ҳаракати қоидаларига зид деб таъкидлади, Sputnik таҳририятига Тошкент шаҳар ИИББ вакили

ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Kiki Challenge флешмобида иштирок этиш инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлиши мумкин, деди Sputnik мухбирига Тошкент шаҳар ИИББ вакили.

Kiki Challenge от Юлдуз Усмановой - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Интернетда Юлдуз Усмонованинг рақси ҳаммани ҳайратга солди

Флешмобнинг моҳияти шундаки, бунда америкалик қўшиқчи Дрейкнинг In My Feelings қўшиғига рақсга тушиб, ҳаракатларда юрак уришини тасвирлаш керак. Бу рақсни кўпчилик ҳаракатланаётган машинадан чиқиб амалга оширади.

Тошкент ИИББ маълум қилишича, йўл хавфсизлиги ҳаракати қоидаларига кўра, машина ҳаракатланаётган вақтда тана аъзоларини (қўллардан ташқари) машина салонидан чиқариш тақиқланади.  

Бундан ташқари, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, агар бу хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ бўлмаса, пиёдалар йўл қисмига чиққанда, у ерда туриб қолиши ёки тўхташи мумкин эмас.

Йўловчилар тротуар ёки йўл чеккасида машинага чиқиш ва тушишни транспорт воситаси тўлиқ тўхтагандан сўнг амалга оширишлари зарур. Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда машина эшигини очиш тақиқланади.

Хавфли флешмобда ўзбек эстрадаси примадоннаси Юлдуз Усмонова ҳам иштирок этди. Тошкент ИИББ таъкидига кўра, санъаткор бу рақсни Ўзбекистон ҳудудида амалга оширмаганлиги учун уни йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги бўйича жавобгарликка тортиб бўлмайди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала