Видео

Кўпкари бўйича Ўзбекистон жамоаси ярим финалга чиқди

Қирғизистонда бўлиб ўтаётган кўчманчилар ўйинларида кўпкари бўйича Ўзбекистон жамоаси ярим финалга чиқди.

ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Қирғизистонда Иссқ-кўл бўйида бўлиб ўтаётган Кўчманчилар ўйинларида Ўзбекистон полвонлари муваффақиятли иштирок этишда давом этмоқда.

Кеча 5 сентябрь куни бўлиб ўттган кўпкари ўйинида Ўзбекистон  жамоас Франция жамоаси билан учрашиб улар устидан 19:8 ҳисобида ғалаба қозонди. Франция жамоаси ушбу мусобақада илк бор иштирок этаётганини ҳисобга олиб уларга нисбатан “шафқатли” ўйин намойиш этилди.

Видеолавҳамизда "Ўзбекистон - Франция" ҳамда "Қозоғистон - АҚШ"  жамоалари орасидаги баҳслардан лавҳалар томоша қилишингиз мумкин. 

Ярим финалда Ўзбекистон турнирнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган Қозоғистон жамоаси билан учрашади. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала