Жамият

Абдусалом Азизов АҚШ ҳарбий делегациясини қабул қилди

© Пресс-служба Министерства обороны УзбекистанаАбдусалом Азизов встретил военную делегацию Национальной гвардии США
Абдусалом Азизов встретил военную делегацию Национальной гвардии США - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мудофаа вазири АҚШнинг Миссисипи штати Миллий гвардияси делегациясини кутиб олди.

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов АҚШ Миллий гвардияси делегациясини кутиб олди, деб хабар қилмоқда МВ матбуот хизмати.

Бугун, 18 сентябрь куни мудофаа вазири Абдусалом Азизов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони – штат губернатори ўринбосари, генерал-майор Жейсон Бойлз бошчилигидаги ҳарбий делегацияни кутиб олди. 

Номер автотраспорта Министерства обороны - Sputnik Ўзбекистон
Мудофаа вазирлиги авторақамларни ўзгартирмоқда

Учрашувда мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликларни кучайтириш ҳамда Марказий Осиё минтақасида барқарорликни таъминлаш борасида фикрлар алмашилди. 

Суҳбат давомида икки мамлакат орасида ҳар томонлама ва кўп тармоқли ҳамкорликни ривожлантиришда жорий йилнинг май ойида Америка Қўшма Штатларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг амалга оширган расмий ташрифи икки давлат ҳамкорлиги учун катта ютуқлар заминини яратганини айтиб ўтди. 

Шундан кейин меҳмонлар Қуролли Кучлар академиясининг вазифа ва фаолияти ҳамда малакали ҳарбий кадрларни етиштиришда замонавий ёндашувлар, курсантларнинг таълим олиши ва яшаши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

© Пресс-служба Министерства обороны УзбекистанаАбдусалом Азизов встретил военную делегацию Национальной гвардии США
Абдусалом Азизов АҚШ ҳарбий делегациясини қабул қилди - Sputnik Ўзбекистон
Абдусалом Азизов встретил военную делегацию Национальной гвардии США

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўтган йилдан бошлаб хориж давлатлари мудофаа идоралари билан ўзаро ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди.

Мамлакатимизнинг бошқа давлатлар билан икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасидаги чора-тадбирлар кўлами тобора кенгайиб, олий ҳарбий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, кўп йиллик хизмат тажрибасига эга офицерлар томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, долзарб йўналишлардаги изланишлар хориж тажрибасига таянган ҳолда амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала